Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 22 / Солиқ солиш

Хорижий мутахассислар ЯИТ тўлайди

 

Президентнинг ПҚ-3610-сон қарорига мувофиқ, футболчилар, тренерлар, ҳакамлар ва инструкторларга солиқ имтиёзлари тақдим этилган.

1. Профессионал футбол клуби (ПФК) футболчилар, тренерлар, ҳакамлар, инструкторларни мукофотлаш (рағбатлантириш) чоғида ЯИТ ҳисоблаши керакми?

2. Хорижий мутахассислар уларнинг клублари билан тузилган шартномалар асосида жалб этилса, яъни Ўзбекистонда маош олмасалар, уларга ЯИТ ҳисобланадими?

 

1

Саволда кўрсатилган имтиёзлар Президентнинг «Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (16.03.2018 йилдаги ПҚ-3610-сон) мувофиқ тақдим этилган. Жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида қаралмайдиган харажатлар ва тўловларни таркиби бўйича кўриб чиқамиз (ПҚ-3610-сон қарорнинг 11-банди):

● футбол бўйича машғулот ва йиғинларни ўтказиш вақтида футболчилар ва бошқа мутахассислар (тренер, ҳакам, инструктор), шу жумладан хорижий мутахассисларнинг спорт озиқ-овқатлари билан овқатланишини;

● уларни мукофотлаш (рағбатлантириш)ни ташкил этишга сарфланадиган маблағлар. Тўловларни тартибга солиш учун спортда натижаларга эришганда, масалан, мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритганда мукофотлаш (рағбатлантириш) тўғрисида низом ишлаб чиқишни тавсия этамиз.

Бинобарин, улар бўйича ЖШДС ва ЯИТ ҳисобланмайди.

Мукофотлаш (рағбатлантириш) ҳамда машғулот ва йиғинларни ўтказиш вақтида озиқ-овқатлар билан таъминлашдан ташқари, контракт (меҳнат шартномаси) билан футболчилар ва мутахассисларга ойлик иш ҳақи белгиланиши мумкин. Барчасининг, хорижий мутахассислар бундан мустасно, иш ҳақига умумий асосларда ЖШДС ва ЯИТ солинади.

Хорижий мутахассислар Ўзбекистон футбол ассоциацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, «Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси» жамоат бирлашмаси ва профессионал футбол клублари томонидан жалб қилинса, уларнинг даромадлари 2023 йил 1 январгача ЖШДСдан озод қилинади (ПҚ-3610-сон қарорнинг 10-банди).

Бунда ЯИТни тўлашдан озод қилиш назарда тутилмаган, уни футбол клуби меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан, шу жумладан хорижий мутахассисларнинг даромадларидан ҳисоблаши ва тўлаши шарт.

 

2

Сизнинг ПФК ЎзРда ишлаш учун мутахассисларни бериш тўғрисида хорижий ПФК билан шартнома тузган бўлса, у ҳолда Солиқ кодексида белгиланган тартибда ЯИТ ҳисобланади. ЯИТни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган база хорижий мутахассисларга тўланадиган даромадлар суммаси сифатида аниқланади, бироқ бу сумма хорижий ПФК билан тузилган шартнома бўйича харажатлар умумий суммасининг 90%идан кам бўлмаслиги лозим (Солиқ кодексининг 306-моддаси 2-қисми, 307-моддаси 2-қисми). ПҚ-3610-сон қарорда хорижий футбол клубларининг тўловларидан ЯИТ бўйича имтиёзлар назарда тутилмаган.

 

Жавоблар «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1104 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика