Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 22 / Божхона

Энг илғорларга – божхона вимпели

 

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида «Энг илғор божхона тузилмаси» вимпели таъсис этилди.

 

Вимпел божхона тузилмаларида фаолият самарадорлигини ошириш, ходимларнинг хизматга бўлган муносабатини кучайтириш, масъулият ва жавобгарликни ошириш ҳамда иш кўрсаткичларини юқори даражага кўтариш мақсадида жорий этилган.

Вимпел билан Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-­АЭРО» ИБК, Божхона институти ва Миллий кинология маркази тақдирланиши мумкин.

Вимпел илғор деб топилган божхона тузилмаларига ҳар ярим йилда Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғига мувофиқ бериб борилади.

Илғор тузилманинг ўзи «Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини баҳолаш» бўйича автоматлаштирилган ахборот тизими томонидан аниқланади. Яъни мазкур тизимга киритилган фаолиятнинг муҳим мезонлари бўйича энг юқори натижаларга эришган тузилманинг хизмат фаолияти муҳокама қилиниб, тақдирлаш бўйича тегишли қарор қабул қилинади.

Вимпелни топшириш тантанали тарзда амалга оширилиб, тақдирланган тузилма ва унинг шахсий таркиби қўшимча равишда моддий ёки бошқа шаклда рағбатлантирилади.

 

Ҳусан ТАНГРИЕВ,

ДБҚ Ахборот хизмати бош инспектори.

 

Прочитано: 88 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика