2019 йилдан бошлаб мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган барча корхоналар, қайси – соддалаштирилган ёки умумбелгиланган солиқ солиш тизимини қўллашидан қатъи назар, ер солиғи тўловчисига айландилар.
Фақат ягона ер солиғини тўловчилар ер солиғини тўламайдилар. Нотижорат ташкилотлари эса уни тадбиркорлик фаолиятида фойдаланадиган ер участкалари бўйича тўлайдилар.
Кўчмас мулк ижарага берилган тақдирда, ижарага берувчи ер солиғини тўлайди. Ер участкасидан бир нечта юридик шахс биргаликда фойдаланган тақдирда, ҳар бир юридик шахс фойдаланилаётган майдондаги ўз улуши учун ер солиғини тўлайди.
Ер солиғи қандай ҳисоблаб чиқарилади
Ер солиғи йилда бир марта – 1 январь ҳолатига кўра ҳисоблаб чиқарилади. Унинг йиллик суммасини ҳисоблаб чиқариш учун қуйидагиларни билиш керак:
● шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектлар (мавжуд бўлганда) банд қилган ер участкалари майдони гектарда – кадастр ҳужжатларидан. Майдон кв.метрда кўрсатилган бўлса, уни 10 000 га бўлиш лозим;
● имтиёзга эга ер участкалари майдони, агар улар мавжуд бўлса (Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми);
● солиқ ставкалари (26.12.2018 йилдаги ПҚ–4086-сон қарорга 16-илова).
Норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар, бўш турган нотурар жой бинолари, иншоотлари, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари банд қилган ер участкалари бўйича ер солиғи оширилган ставкаларда тўланади.
Солиқнинг йиллик суммаси гектардаги ер участкаси майдонини солиқ ставкасига кўпайтириш орқали ҳисоблаб чиқарилади. Ушбу суммани 4 ёки 12 га бўлиб, ер солиғининг чораклик ва ойлик суммасини оламиз.
Ер солиғи бўйича қандай ҳисобот топширилади
Солиқ бўйича ҳисоб-китобни (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 8-илова) 10 январгача, яъни 9 январь куни соат 24.00 гача ДСИга тақдим этиш лозим. Уни жўнатиш учун ЭРИ ёрдамида my.soliq.uz сайтига кириш ва солиқ ҳисоботлари электрон шакллари орасидан «Ер солиғи»ни танлаш керак. Сўнг қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда Ҳисоб-китоб қилиш вариантини танлаш зарур:
● ер участкаларингиз қаерда жойлашганидан. Ер участкаси юридик шахс солиқ ҳисобига қўйилган ерда жойлашмаган бўлса, ҳисоб-китоб участка жойлашган жойдаги ДСИга топширилади;
● корхона кичик бизнес тоифасига киришидан;
● корхона қишлоқ хўжалиги корхонаси ҳисобланишидан.
Код
|
Номи
|
10507_1
|
Юридик шахс жойлашган ери бўйича ер солиғи ҳисоб-китоби (ноқишлоқ хўжалик (МФ ва КК учун))
|
10507_2
|
Ер участкалари жойлашган жой бўйича ер солиғи ҳисоб-китоби (ноқишлоқ хўжалик (МФ ва КК учун))
|
10501_9
|
Ер участкалари жойлашган жой бўйича ер солиғи ҳисоб-китоби (ноқишлоқ хўжалик (МФ ва ККдан ташқари))
|
10501_10
|
Юридик шахс жойлашган ери бўйича ер солиғи ҳисоб-китоби (ноқишлоқ хўжалик (МФ ва ККдан ташқари))
|
10505_2
|
Ер участкалари жойлашган жой бўйича ер солиғи ҳисоб-китоби (қишлоқ хўжалиги)
|
10504_2
|
Юридик шахс жойлашган ери бўйича ер солиғи ҳисоб-китоби (қишлоқ хўжалиги)
|
Ер солиғи қайси муддатда тўланади
Ер солиғи қуйидагича тўланади (Солиқ кодексининг 286-моддаси):
микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – солиқ йиллик суммасининг 1/4 қисми миқдорида:
● 10 январгача;
● 10 апрелгача;
● 10 июлгача;
● 10 октябргача;
қолган солиқ тўловчилар томонидан – солиқ йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида, ҳар ойнинг 10 санасигача.
Корхонани кичик бизнес тоифасига киритиш мезони ўзгармади – ходимлар сони бўйича мос келиши керак: «Микрофирмалар ва кичик корхоналар – белгиланган мезонга ходимларининг сони бўйича мос келадиган юридик шахслар (Солиқ кодексининг 22-моддаси)». Уни йиллик айланмаси (ялпи тушуми) 1 млрд сўмни ташкил этадиган ҳажм билан чалкаштирманг, бу поғонадан ошган корхона ЯСТдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади.
Ягона ер солиғи тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари ер солиғини бошқача тартибда тўлайдилар:
ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар – йиллик солиқ суммасининг 30%и;
ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар – солиқнинг қолган суммаси.
Ирина Ахметова, Олег ЗАМАНОВ, «Norma» МЧЖ экспертлари.