Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълумотларига кўра, Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирида яна 4 та радар ишга туширилган.
Автомобиллар тезлигини қайд қилиш қурилмаси «Абдулла Қодирий» кўчасидаги йўл ўтказгичларининг кириш ва чиқиш қисмларига ўрнатилган. Шаҳарда радарларни кўпайтиришдан мақсад йўл транспорти ҳодисаларини камайтириш ҳамда ҳайдовчиларни тартибга чақиришдир. Кўпинча ҳайдовчилар туннелда белгиланган тезликдан юқори кўрсаткичда ҳаракатланадилар. Бу уларнинг ҳаёти учун хавфли ҳисобланади.
ЎзА асосида.