Norma.uz

ЙҲҚни бузганлик учун жарима тўлашнинг қулай усули

Пойтахтда Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий чораларни қўллашнинг янги тартиби синовдан ўтказилмоқда, дея хабар беради Тошкент ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати.

 

Янги тизимнинг ишлаш механизми қуйидагича: ЙҲҚ бузилганлиги далили бўйича ЙПХ инспектори баённома тузади ва маълумотларни ЙҲХБ Маъмурий амалиётнинг комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади.

Ҳайдовчи почта орқали жарима солинганлиги тўғрисида хабарнома олади, унда биллинг кичик тизими орқали жаримани тўлаш учун зарур код кўрсатилган бўлади. Жаримани исталган банкда ёки хабарномада кўрсатилган ноёб рақам асосида электрон тўловлар тизимлари ёрдамида тўлаш мумкин. Квитанция тўлдириш керак эмас, тўлов далили юзасидан чек-ордер берилади. Жаримани 15 кун ичида тўлаш керак, акс ҳолда қарздорлик тўғрисидаги маълумотлар Мажбурий ижро бюросига берилади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиш назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолда инспектор уни нима қилиши кераклиги ҳозирча аниқ эмас. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ҳозирча ўзгартиришлар киритилмади.

 

Манба: norma.uz.

Прочитано: 1078 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика