Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 31 / Юридик маслаҳатлар

Агар таътил байрам кунларига тўғри келса...

 

2018 йил август–сентябрь ойларида таътил кунлари режалаштирилиши, расмийлаштирилиши, ҳисоб-китоб қилишини ва ҳақи тўланиши муносабати билан Президентнинг 28.12.2017 йилдаги ПФ–5290-сон Фармонига мувофиқ иш вақтини ҳисобга олиш табелига тузатиш киритиш зарур.

 

Эслатиб ўтамиз, Фармон 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган ташкилотларга татбиқ этилади.

 

Қурбон ҳайитини нишонлаш

2018 йил 22 августда* Ўзбекистонда Қурбон ҳайит байрамининг 1-куни нишонланади. Ушбу санага Фармон билан 2 та дам олиш куни – 23 ва 24 август қўшилади, улар тегишинча шанба 25 ва якшанба 26 августдан кўчирилади. 25 ва 26 август иш кунлари бўлади.

 

Мустақиллик кунини нишонлаш

2018 йил 31 август қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди. 2018 йил 1 сентябрь – байрам куни (МКнинг 131-моддаси), 2018 йил 2 сентябрь календарь бўйича дам олиш куни ҳисобланади. Ушбу саналарга яна 2 та дам олиш куни – 2018 йил 3 ва 4 сентябрь қўшилади, улар кейинги шанба 8 ва 15 сентябрдан кўчирилади. Тегишинча, 8 ва 15 сентябрь иш кунлари бўлади.

Юқорида баён этилганларга кўра, таътил кунларини ҳисоблашда МКнинг 131 ва 139-моддаларига мувофиқ иш, байрам, шанба ва якшанба кунларини тўғри кўрсатиш, таътил кунларини, таътилнинг бошланиш ва якунланиш саналарини тўғри ҳисоблаш, шунингдек ходимлар учун энг қулай пайтда таътилни режалаштиришларида ёрдам бериш зарур.

Қуйидаги кўринишдаги табель-жадвалдан фойдаланишни таклиф этамиз:

Ушбу жадвалларда қайси кунлар байрам, дам олиш кунлари ҳисобланиши ва таътил кунлари ҳисобига киритилмаслиги, шунингдек таътил кунлари ҳисобига киритиладиган қолган кунлар яққол кўринади ва уларни ҳисоблаш осон бўлади.

 

Бу – муҳим! 23 август, 3 ва 4 сентябрь ходимларнинг таътил кунлари ҳисобига киритилган бўлса, улар кейинчалик тегишинча 25 август, 8 ва 15 сентябрда ишлаб беришлари керак эмас.

 

1-МИСОЛ. Ходимга 1 августда 18 иш кунилик меҳнат таътили расмийлаштирилади. Унга 21 августгача (21 август ҳам киради) таътил берилади, ишга чиқиш куни 23 августга тўғри келади, бироқ ушбу сана Фармонга мувофиқ шанба 25 августдан кўчирилган дам олиш куни ҳисобланиши сабабли тегишинча ходимнинг ишга чиқиш куни айни 25 август бўлади.  

 

2-МИСОЛ. Ходим 13 августдан 24 иш кунига меҳнат таътилини расмийлаштиради. Унга 12 сентябргача (12 сентябрь ҳам киради) таътил берилади, ишга чиқиш куни – 13 сентябрь.

Бу ҳолда қуйидагилар таътил кунлари ҳисобига киритилади:

барча календарь иш кунлари + календардаги шанба – 18 август;

пайшанба 23 август, ундан кейин келувчи шанба шу кунга кўчирилади;

душанба 2 сентябрь ва сешанба 3 сентябрь, календардаги кейинги иккита шанба кунлари шу кунларга кўчирилиб, унинг учун иш кунлари бўлади.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар бўлими ходими.

 


*Қурбон ҳайитни (Ийд ал-Адҳа) нишонлаш санаси тахминан кўрсатилган, у бир кунга кўчирилиши мумкин.

 

Прочитано: 1238 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика