Бугун мамлакатимизда давлат идораси вакиллари бевосита тадбиркорлар ҳузурига ташриф буюрмоқда, уларнинг муаммо ва қизиқишларини жойларнинг ўзида ўрганишмоқда.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси мутасаддилари «Олмалиқ» ва «Ангрен» ТИФ божхона постларида тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар ташкил этишди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувларда экспортчи корхоналарнинг божхона расмийлаштируви билан боғлиқ мавжуд муаммолари ишчи тартибда ўрганилиб, амалий ечимлари таъминланди ҳамда экспорт кўрсаткичларини янада юқори даражага кўтаришга қаратилган таклифлар ўрганилди.
Бошқарма томонидан ўтказилаётган бу каби тадбирларда ДБҚ ҳамда Тошкент вилояти божхона бошқармасида 120-76-33, 235-07-61 рақамли «Ишонч телефонлари» узлуксиз ишлаб турганлиги тўғрисида ахборот берилди. Ушбу мулоқот хизмати орқали фуқаролар ҳам божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш, ҳам ўзларини қизиқтирган бошқа тегишли масалаларга жавоблар олиш имконига эга бўлишаётир.
Тошкент вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати.