Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 21 / Солиқ солиш

Шубҳали қарзлар бўйича захира: солиқ оқибатлари

 

Корхона (фойда солиғи тўловчиси) йил якунларига кўра шубҳали қарзлар ва ундирилишига умид бўлмаган қарздорлик бўйича захира ташкил этишга қарор қилди.

Шубҳали қарзлар бўйича захира ташкил этиш харажатлари чегириладиган харажатлар ҳисобланадими?

У.Абдуллаев.

 

Ҳаммаси ҳисоб сиёсати қоидаларига боғлиқ, унда захирани шакллантириш тартиби, уни келгуси даврга ўтказиш имконияти, шунингдек бўлажак даврларда солиқ чегирмаси қилинадиган муддат тасдиқланади.

Шубҳали қарзлар бўйича захира ташкил этиш учун қилинган харажатлар солиқ солинадиган фойдадан келгусида чегириладиган харажатларга киради (Солиқ кодексининг 146-моддаси). Захира сўндирилмаган дебиторлик қарзи суммаларини бир маромда корхона харажатларига киритиш учун ташкил этилади.

Захира ташкил этишнинг моҳиятини англаб етиш учун уни Солиқ кодексида белгиланганидан юқори ставкалардаги асосий воситалар амортизацияси билан таққослаш мумкин. Фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсадида фақат умидсиз қарздорлик миқдорида чегирма қилишга рухсат этилган. Эслатиб ўтамиз, умидсиз қарз – суд қарорига биноан мажбуриятларнинг тугатилиши, қарздорнинг банкротлиги, тугатилиши ёки вафот этиши оқибатида ёхуд даъво қилиш муддати ўтиши оқибатида узиш мумкин бўлмаган қарз (Солиқ кодексининг 22-моддаси). Шубҳали қарз эса – одатда, муддати ўтган, даъво муддати ўтмаган, бироқ у сўндирилиши хусусида хавфсираш (гумон) бўлган дебиторлик қарзи.

Корхона ҳисобот йили охирида (2017 йил декабрида) шубҳали қарзлар бўйича захира ташкил этган бўлса, уни ташкил этиш учун қилинган харажатлар ҳисобот даврининг чегирилмайдиган харажатлари ҳисобланади (2017 йилги солиқ солинадиган фойдани камайтирмайди). Бу ҳолда корхона ҳисоб сиёсатига мувофиқ келгусида ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган умидсиз қарздорлик миқдорида солиқ чегирмасини қўллайди.

Захира ҳисобот йили бошидан (2018 йил январидан), яъни ҳар ойлик ажратмалар ҳисобига ҳисобот йили давомида бир маромда ташкил этилган бўлса, 2018 йил охирида захира ташкил этиш учун қилинган харажатлар:

● ҳисобот йилида ҳисобдан чиқарилган умидсиз қарздорлик қисмида – ҳисобот йилининг чегириладиган харажатларига киритилади;

● ҳисобот йилида сўндирилган (тўланган) қарзлар қисмида – ҳисобот давридаги харажатлар суммасини камайтиради;

● келгуси даврга ўтказиладиган шубҳали қарзлар қисмида – ҳисобот даврининг чегирилмайдиган харажатларига киритилади.

 

Анжелика НАМ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1429 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика