Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 20 / Божхона

Дорининг ҳужжати борми? Сақичники-чи?

 

Баъзида ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланадиган «тадбиркор»лар ҳақида ўйлаб, «улар ҳам шу юртнинг фарзандимикин, уларда ҳам ижтимоий масъулият деган туйғу борми?» деб қизиқиб қолади киши.

 

Чунки четдан улар олиб келаётган товар-маҳсулотларнинг тегишли ҳужжатлари одатда бўлмайди. Ваҳоланки, бу маҳсулотлар орасида бевосита озиқ-овқат ёки дори-дармонлар ҳам учрамоқда. Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари сифати кафолатланмаган дори-дармон ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларининг мамлакатимизга ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди. «Келес» темир йўл чегара божхона постига «Москва-Тошкент» йўловчи поездида кириб келган Ж.У.нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, унда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмаган 735 дона турли дори воситалари борлиги аниқланди. Хорижда ишлаб чиқарилган 21 турдаги мазкур дори-дармонларнинг умумий қиймати 24 млн сўмдан ошар экан.

Шунингдек, мазкур пост ходимлари худди шу йўналишда кириб келган йўловчи поездининг яна бир йўловчиси Ф.Қ.нинг қинғир қилмишларига чек қўйишди. Божхона назоратидан ўтиш вақтида ушбу шахс қиймати 23,4 млн сўмлик 4 680 дона сақични яширинча олиб ўтишга урингани фош бўлди.

Маълумот учун айтиш керакки, амалдаги тартибларга кўра, республикамизга четдан олиб келинадиган дори-дармон воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари мажбурий тартибда сертификатланадиган товарлар турига киради. Шунингдек, бу турдаги товарлар давлат тилида маркаланиши лозим.

Шу ўринда юртдошларимиздан божхона қоидабузарликлари ёки божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг 120-76-71 рақамли «Ишонч телефони»га қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

 

Тошкент шаҳар

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1271 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика