Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 20 / Солиқ солиш

Ваколатхона солиқларни тўламайди

 

Хорижий компания ваколатхонаси соғлиқни сақлаш соҳасидаги турли тадбирларда қатнашиш учун хорижий мутахассисларни (жисмоний шахсларни) таклиф қилади. Маърузалар ўқиш, лекциялар ўтказиш хизмат предмети ҳисобланади. Жисмоний шахс – норезидент билан хизматлар кўрсатиш шартномаси тузилади, унда тўланадиган ҳақ қиймати ва шартномани бажариш билан боғлиқ бўлган (учиш, яшаш), ваколатхона томонидан тўланадиган харажатлар рўйхати қайд этилади.

Ваколатхона норезидент даромадига солиқдан ташқари қандай солиқлар ва ажратмаларни тўлаши керак?

М.Микляева, молиявий назоратчи.

 

Хорижий компания ваколатхонаси юридик шахс ҳисобланмайди, хўжалик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга оширмайди (Низом, ВМнинг 23.10.2000 йилдаги 410-сон қарорига 1-илова). Бундан келиб чиқилса, ваколатхона фойда солиғи ва ҚҚС тўловчиси ҳам ҳисобланмайди. Шу сабабли у ҳақ эвазига хизматлар кўрсатиши (яъни тижорат фаолиятини амалга ошириши) керак эмас.

Ўзбекистон ҳудудида даромадлар оладиган норезидентлар фойда солиғини тўлайдилар (Солиқ кодексининг 126-моддаси). Норезидентнинг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларига уларни олиш билан боғлиқ харажатларни чегирмаган ҳолда тўлов манбаида солиқ солинади. Тўлов манбаи – норезидентга ҳақ тўловчи юридик шахс (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

ҚҚС тўловчиларга ҳам Солиқ кодексига мувофиқ норезидентлар томонидан амалга ошириладиган солиқ солинадиган оборотлар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш мажбурияти юклатилади (Солиқ кодексининг 197-моддаси).

Ваколатхона норезидент жисмоний шахслар билан хизматлар кўрсатишга фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар (ФҲШ) тузганлиги сабабли сиз:

● ҳақ суммаси, шунингдек яшаш ва учиш қийматидан 20%лик ставкада ЖШДС ушлаб қолишингиз (Солиқ кодексининг 168, 182, 184, 194, 195-моддалари);

● ЖШДСни чегирган ҳолда ҳақ тўлашингиз;

● бюджетга ЖШДС ўтказишингиз лозим.

Норезидентларнинг учиш ва яшаш билан боғлиқ харажатларини тегишли ҳужжатлар (бош компания буйруғи (фармойиши), маърузалар дастури ва ҳ.к.) билан расмийлаштириш лозим.

 

Дарина АБУХОВИЧ, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1166 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика