Фирма (ЯСТ тўловчиси) музқаймоқ ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Музқаймоқ ишлаб чиқарувчи корхоналар учун ЯСТ бўйича бирон-бир имтиёзлар борми?
Л.Пўлатова.
– Эътибор беринг, музқаймоқ ишлаб чиқаришда корхонага ИФУТ коди – 10520 берилади, сутни қайта ишлашда эса ИФУТ коди – 10510.
Корхона микрофирма ёки кичик корхоналар сирасига кирса, сутни қайта ишлаш асосий фаолият тури ҳисобланса, у ЯСТ ставкасини 50%га камайтириши мумкин.
Асосий фаолият тури бўйича гўшт ва сутни қайта ишлашга ихтисослашган микрофирма ва кичик корхоналарга маблағлардан мақсадли фойдаланиш шарти билан ЯСТ ставкасини 50%га пасайтириш кўринишида имтиёз берилган. Имтиёз 2021 йил 1 январгача амал қилади (26.01.2009 йилдаги ПҚ-1047-сон қарорнинг 8-банди; 29.12.2015 йилдаги ПҚ-2460-сон қарорнинг 8-банди).
Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.