Корхона махсус техникани лизингга беради. 2016 йилда 913 млн сўмлик махсус техника лизингга сотиб олиниб, қўшимча лизингга берилган. Қўшимча лизинг олувчи келгусида лизинг тўловларини тўлашни рад этганлиги сабабли 2017 йил 30 майда қўшимча лизинг шартномасини бекор қилиш ва муқобил талабларни ҳисобга киритиш тўғрисида битим имзоланган. Шу билан бир вақтда лизинг берувчи билан лизинг шартномасини бекор қилиш ва муқобил талабларни ҳисобга киритиш тўғрисида битим имзоладик.
Қўшимча лизинг олувчининг қўшимча лизинг объектини қайтариши ва худди шу объектнинг лизинг берувчига қайтарилиши қўшимча лизинг берувчининг бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
Қандай қиймат бўйича ушбу объектни қабул қилиш ва уни лизинг берувчига қайтариш зарур?
Р.Т.
– Лизинг операциялари ҳисоби 6-сон БҲМС «Ижара ҳисоби» (АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ юритилади.
«Лизинг тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, лизинг олувчи лизинг берувчи олдида лизинг шартномаси юзасидан жавобгар бўлиб қолгани ҳолда, лизинг шартномаси бўйича олган лизинг объектини лизинг берувчининг ёзма розилиги билан вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланиш учун учинчи шахсга қўшимча лизингга топширишга ҳақли. Бунда Қонуннинг қоидалари қўшимча лизинг шартномасида қўшимча лизинг берувчига, қўшимча лизинг олувчига ва сотувчига нисбатан мувофиқ равишда лизинг берувчига, лизинг олувчига ва сотувчига бўлганидек қўлланилади (Қонуннинг 6-моддаси).
Лизинг объекти лизинг (қўшимча лизинг) шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги битим имзоланган санадаги ушбу объектнинг қопланмаган қиймати суммаси бўйича муддатдан олдин қайтарилади (6-сон БҲМСнинг 37-банди).
Қўшимча лизинг олувчининг қўшимча лизинг объектини қайтариши ва кейинчалик унинг лизинг берувчига қайтарилиши қўшимча лизинг берувчининг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
|
Қўшимча лизинг олувчидан объектни олиш (қайтариш)
|
||
Қўшимча лизинг олувчи қопламаган қўшимча лизинг объекти қиймати акс эттирилди
|
0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар»
|
4810-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар – жорий қисм»; 0920-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар» |
Қўшимча лизинг олувчининг қўшимча лизинг объектини яхшилаш харажатлари қопланди
|
0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар»
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
Қўшимча лизинг объекти қайтарилишига доир ўз харажатлари (демонтаж қилиш, ташиш ва ҳ.к.) акс эттирилди
|
9430-«Бошқа операцион харажатлар»
|
6700-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишни ҳисобга олувчи счётлар»; 6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар» ва б. |
Кечиктирилган даромад суммаси қолдиғи молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилди
|
6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар»; 7230-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» |
9390-«Бошқа операцион даромадлар»
|
Кечиктирилган харажат суммаси қолдиғи молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилди
|
9430-«Бошқа операцион харажатлар»
|
3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»; 0990-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» |
Лизинг берувчига объектни қайтариш
|
||
Лизинг объекти қўшимча лизинг олувчидан қабул қилинган қиймати бўйича қайтарилди
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар»
|
Лизинг берувчига қопланмаган лизинг объекти қиймати акс эттирилди
|
7910-«Тўланадиган молиявий ижара»; 6950-«Узоқ муддатли мажбуриятлар – жорий қисми» |
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
Лизинг объектини қайтаришдан фойда акс эттирилди
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
9390-«Бошқа операцион даромадлар»
|
Лизинг объектини қайтаришдан зарар акс эттирилди
|
9430-«Бошқа операцион харажатлар»
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
Ирина АХМЕТОВА, «Norma Online» эксперти.