Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 02 / Амалий бухгалтерия

Импорт чоғида божхона тўловлари ҳисоби

 

«А» хорижий компанияси ускуналарга эҳтиёт қисмларни контракт тузмасдан корхонамизга текинга берди. Корхонамиз БЮД бўйича олувчи ҳисобланади. «А» хорижий компаниясининг топшириғига кўра «Б» МЧЖ (Ўзбекистон) ИМ-70 ва ИМ-40 режимларига расмийлаштиришда барча тўловларни тўлаб, божхона расмийлаштирувини амалга оширди.

БЮДда кўрсатилган фактура қийматидан ташқари, кўрсатилган режимларга расмийлаштиришда божхона органига учинчи шахс – «Б» МЧЖ тўлаган божхона йиғими ва солиқлар бўйича мажбурий тўловлар текинга олинган эҳтиёт қисмлар таннархига киритиладими? 

К.Л.

 

– Текинга олинган импорт эҳтиёт қисмлар корхонангиз балансида жорий қиймати бўйича акс эттирилиши керак (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 19-банди).

Жорий қиймат – маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича ТМЗ қиймати. ­Яъни мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда худди шундай эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун етарли бўлган сумма (4-сон БҲМСнинг 4-банди).

Сиз олган эҳтиёт қисмлар импорт қилинган, демак, фактура қиймати ва божхона расмийлаштируви чоғида тўланган божхона тўловлари уларнинг жорий қийматида ҳисобга олиниши керак. Бунда уларни ким тўлагани аҳамиятга эга эмас. Сабаби фақат божхона тўловлари тўланган тақдирда товарлар эркин муомалага чиқариш (импорт) режимига жойлаштирилиши мумкин (БКнинг 56-моддаси).

Бинобарин, импорт эҳтиёт қисмлар текинга олинганда ва божхона тўловларини учинчи тараф тўлаганда корхонангиз уларнинг киримини ўз балансида божхона тўловлари ҳам инобатга олинадиган жорий қиймати бўйича акс эттириши керак.

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1514 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика