Norma.uz
Норма маслахатчи / 2017 йил / № 43 / Хўжалик юритиш қоидалари

Рўйхатдан ўтиш жойини ўзингиз белгилайсиз

 

Корхона ўзи рўйхатдан ўтказилган Тошкент вилоятида фаолият юритмоқчи эди. Бироқ айни пайтда Тошкент вилоятида ер ажратилиши ва завод қурилиши режалаштирилмоқда. Корхона Тошкентда маъмурий бинони ижарага олган, ҳамма иш фақат шу ерда юритилади.

1. Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига қайта рўйхатдан ўтишимиз мумкинми?

Манзил ўзгариши муносабати билан у қай тартибда амалга оширилади?

2. Тошкентдаги маъмурий бино қоладиган бўлса, Тошкент вилоятидаги завод фаолиятини бошлаганда корхона қаерда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак?

Е.Ан, бош бухгалтер.

 

1

Корхона жойлашган жойини ўзгартирган: Тошкент вилоятидаги жойидан Тошкент шаҳрига кўчган бўлса – у янги манзили бўйича қайта рўйхатдан ўтиши керак.

Юридик шахснинг манзили ўзгарган пайтдан бошлаб 10 кун ичида қайта рўйхатдан ўтиши зарур (Низомнинг 21-банди, ВМнинг 9.02.2017 йилдаги 66-сон қарорига 1-илова).

Сиз 2 хил усулда ҳужжатларни тақдим этишингиз мумкин:

√ электрон тарзда – Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими воситасида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали;

√ ҳақиқатда жойлашган жойингиздаги Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи марказга ўзингиз келган ҳолда (Низомнинг 4, ­30-бандлари).

Электрон тарзда қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

1) ЭРИ ёрдамида порталда рўйхатдан ўтиш ва персонал «Тадбиркорлик субъекти кабинети» орқали «Бизнесни қайта рўйхатдан ўтказиш» хизматини танлаш («Ягона дарча марказлари» сайтида – fo.birdarcha.uz);

2) аризани тўлдириш йўли билан сўровномани шакллантириш (Низомга 9-илова). Аризага янги таҳрирдаги таъсис ҳужжатларини давлат тилида (pdf форматида) илова қилиш керак;

3) давлат божини тўлаш1.

Тизим орқали қайта давлат рўйхатидан ўтказиш реал вақт режимида, бироқ 30 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда амалга оширилади.

Корхона вакили ўзи келганда қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этиши керак:

√ шахсини тасдиқловчи ҳужжат2;

√ юридик шахс номидан унинг вакили ҳаракат қилаётган бўлса, ишончнома;

√ қоғоз ташувчида янги таҳрирдаги таъсис ҳужжатлари;

√ давлат божи тўланганлиги тўғрисида ҳужжат.

Давлат божи Адлия вазирлигининг махсус очилган шахсий счётига тўланади. Тадбиркорлик субъектларини қайта рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи ўзи келганда ушбу тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказиш учун назарда тутилган ставканинг 50%ини, электрон тарзда – 25%ини ташкил этади (Низомга 2-илова).

 

2

Рўйхатдан ўтиш жойини хўжалик юритувчи субъектнинг ўзи белгилайди. Ягона талаб – унинг жойлашган жойи рўйхатдан ўтказилган жойи билан бир хил бўлиши керак. Бошқарув органингиз ва заводнинг ўзи турли минтақаларда жойлашган экан, қаерда рўйхатдан ўтишни мустақил равишда белгилашга ҳақлисиз. Сиз танлаган рўйхатдан ўтиш жойи таъсис ҳужжатларида кўрсатилган бўлиши керак («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддаси 6-қисми).

Агар у Тошкентдаги бошқарув органи бўлса, завод қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда алоҳида бўлинма деб тан олиниши мумкин (ВМнинг 27.02.2017 йилдаги 105-сон қарори билан тасдиқланган Низом).

 


1Ставкани тизим автоматик равишда белгилайди.

2Паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси сингари.

 

Лайло Ашурова, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1487 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика