Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 40 / Божхона

Маслаҳатсиз иш – келтирар ташвиш

 

Бугунги кунда юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш жараёни қизғин тус олган. Ҳар бир савол, ҳар бир мурожаатнинг ижобий ечими учун шахсан раҳбарлар масъуллиги белгиланган.

 

Шундай экан, ҳеч бир мурожаат четда қолиши мумкин эмас! Аммо айрим юртдошларимиз ўз саволлари билан ваколатли ташкилотларга мурожаат қилиш ўрнига, таниш-билишлари ёки ишончсиз манбалар маслаҳатларига қулоқ тутиб, ўзларига талайгина ташвиш орттирмоқдалар.

Ана шундай фуқаролардан бири Сурхондарё вилоятининг Денов туманида истиқомат қилувчи Жамолиддин Жомаҳмедовдир. Унинг айтишича, асосий касби деҳқончилик ва чорвачилик. 2012 йилда танишларининг маслаҳати билан Россия Федерациясига ишлашга кетиб, у ерда мавсумий ишларда меҳнат қилган. Ўзбекистонга қайтиш олдидан фермерлик фаолиятида фойдаланиш мақсадида юкли (тент) «УАЗ-390945» русумли автомобилни юртимизга олиб қайтишни режалаштиради ва мазкур автотранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикасига киритилишидаги божхона тўловлари билан қизиқиб, ҳамюрти «Бегзод»га телефон орқали мурожаат қилади.

«Бегзод» унга «УАЗ-390945» русумли автомобили учун 17 млн сўм божхона тўлови тўланиши кераклигини айтганда, Ж.Жомаҳмедов бу миқдордаги тўловни тўлашга имконияти борлигини ҳисобга олиб, «УАЗ-390945» автотранспорт воситасини харид қилади. Лекин автотранспорт воситаси республикамизга келтирилгандан сўнг, декларантлар томонидан транспорт эгасига 74 млн сўмдан 83,5 млн сўмгача бўлган турли миқдордаги божхона тўловлари ҳисоблаб берилган. Фуқаро тўловдаги бу каби катта фарқдан иккиланиб, аниқ маълумот олиш учун ўзи истиқомат қилаётган ҳудуддаги божхона бошқармасига мурожаат қилган. Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Божхона қийматини аниқлаш ва тўловлар ҳисобини юритиш» бўлими бошлиғи Шароф Раҳматовнинг таъкидлашича, Ж.Жомаҳмедов томонидан божхона органларига мазкур транспортга оид божхона юк декларацияси тақдим этилган.

Олиб келинган автотранспорт воситаси учун ҳисобланган божхона тўловлари Божхона кодексининг ­44–«Товарнинг божхона қиймати» боби талаблари асосида аниқланиб, мурожаатчига божхона ходимлари томонидан тўловлар миллий валютада ҳисобланиши тушунтириб берилган. Шундан сўнг фуқаро Россиядан келтирган автотранспорт воситаси учун тегишли божхона тўловларини тўлаб, ўз автоуловини «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштириб олган.

Шу ўринда фуқаролар ва тадбиркорлар Давлат божхона қўмитасининг интернет тармоғидаги
www.bojxona.uz
расмий веб-сайтидан божхона соҳасига оид ўзларини қизиқтирган барча маълумотларни олишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1489 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика