Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 40 / Солиқ солиш

Кечиб юборилган қарз даромадми?

 

Президентнинг 3.03.2014 йилдаги ПҚ-2137-сон қарори ­8-бандига мувофиқ, қурилиш ташкилотлари бюджет олдидаги солиқлардан ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлардан, шу жумладан ҳисобланган пеня ва жарималардан қарзларини ҳисобдан чиқардилар.

Қурилиш ташкилоти солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича (Президентнинг ПҚ-2137-сон қарори 6-бандига кўра, фойда солиғидан ташқари) бюджет олдидаги ҳисобдан чиқарилган қарзга бошқа даромад деб қараши керакми?

Р.Қосимова, АЖнинг молиявий ишлар бўйича
бош мутахассиси.

– Солиқ тўловчининг бюджет олдидаги мажбуриятлари суднинг ёки ваколатли давлат органининг қарорига биноан ҳисобдан чиқарилиши мумкин. Бу ҳолда Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича республика комиссияси шундай орган ҳисобланади (3.03.2014 йилдаги ­ПҚ-2137-сон қарорнинг 8-банди).

Мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинадиган даромадлар бошқа даромадларга киради (Солиқ кодексининг 132-моддаси 7-банди). Бироқ солиқ тўловчининг бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарзининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган суммалари даромад таркибига киритилмайди (Солиқ кодексининг 136-моддаси). ­Яъни бухгалтерия ҳисобида ҳисобдан чиқарилган қарз суммалари қуйидаги проводка билан акс эттирилади:

Дт 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)», ­6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»

Кт 9360-«Кредиторлик ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар».

Бироқ солиқларни солиқ солиш объекти сифатида ҳисоблашда улар кўрилмайди.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобида (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) бундай қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромад қуйидагича акс эттирилади:

√ 010-«Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлангунга қадар фойда (зарар) («Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» 2-сон шаклнинг 240-сатри)» сатрида – фойда солиғи тўлангунга қадар умумий фойда таркибида;

√ шу жумладан 014-«Бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарзининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган суммалари» сатрида;

√ 110-«Солиқ солиниши лозим бўлган фойда» сатрида – солиқ солинадиган фойдани аниқлашда қарзни ҳисобдан чиқаришдан даромад чегирилади.

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1754 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика