Бугун тадбиркорлар ўз муаммоларини бемалол айта оладиган минбар бор – виртуал ва халқ қабулхоналари, сайёр қабуллар ечимини кутаётган масалаларни ўртага ташлашнинг энг яхши майдонига айланган. Халқ билан мулоқот тарзида ўтказилаётган бундай тадбирларнинг яна бир афзал томони уларда бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларининг ҳамкорликда иштирок этаётгани бўлмоқда.
Давлат божхона қўмитаси томонидан ташкил этилган навбатдаги очиқ мулоқотда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, адлия, Савдо-саноат палатаси, Марказий банк, ТИФ миллий банкларининг пойтахт шаҳар бошқармалари, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Тошкент минтақавий темир йўл узели, Ўзбекистон автомобиль ва дарё агентлиги шаҳар бошқармаси, «Ўзбекэкспертиза» АЖ, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасининг масъул ходимлари вакиллари қатнашди.
Тадбирда Президентимизнинг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (2.02.2017 йилдаги ПҚ-2752-сон) ва бошқа тегишли ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан тизимда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.