Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 40 / Солиқ солиш амалиёти

Компания ҳисобидан ўқиганда

 

2015–2016 йилларда «Х» корхонаси олий таълим муассасаси билан уч томонлама шартномага биноан жисмоний шахснинг (ходими эмас) ўқиш ҳақини тўлади. Илгари мазкур жисмоний шахснинг ўқиши учун бошқа «У» корхонаси ҳақ тўлаган эди. Кадрлар тайёрлаш мақсадида ушбу харажатларни амалга оширишга муассислар розилик берган. Жисмоний шахснинг аризасига асосан корхона ўқиш учун тўловлардан ЖШДС ушлаб қолмаган. Бунда жисмоний шахс солиқ декларациясини топширмаган. 2016 йилда талаба олий таълим муассасасини тугатди, дизайнер дипломини олди ва август ойида «У» корхонасида менежер лавозимига қабул қилинди. 2017 йил май ойида «Х» корхонасига дизайнер лавозимига ўриндошлик асосида қабул қилинди. «Х» корхонасида ўтказилган режали солиқ текширувидан кейин ўқиш учун тўланган тўловларни ДСИ инспекторлари жисмоний шахснинг даромадлари сифатида баҳоладилар. Уларнинг суммасига энг юқори ставкада ЖШДС қўшимча ҳисобланди, шунингдек пеня ҳисобланди. Бу ҳолда ДСИ инспекторларининг ҳаракатлари тўғрими?

1. Жисмоний шахснинг (ходим эмас) олий таълим муассасасида ўқиш ҳақини тўлаганда қандай солиқ мажбуриятлари юзага келади?

2. Юридик шахс қандай ҳолларда ва қай тартибда солиқ текшируви натижалари ва қўшимча ҳисобланган суммалар юзасидан низолашиши мумкин?

Л.Купцова, бош бухгалтер.

 

1

Ўқитиш учун уч томонлама контракт тарафлари қуйидагилар ҳисобланади:

√ олий таълим муассасасининг ваколатли шахси;

√ юридик ёки жисмоний шахс – буюртмачи ва (ёки) тўловчи;

√ талаба.

Контрактда шартноманинг бажарилиш муддатлари, ҳисоб-китоб қилиш тартиби, тарафларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда тарафлар учун вужудга келиши мумкин бўлган ҳуқуқий оқибатлар, низоларни ҳал этиш тартиби ҳамда тарафларнинг реквизитлари, шартнома тузилган сана ва жой назарда тутилиши лозим (АВ томонидан 26.02.2013 йилда 2431-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

 

Агар бу корхонага керак бўлса

Юридик шахс томонидан талабаларнинг таълим олиши учун олий ўқув юрти билан тўғридан-тўғри тузилган шартномалар бўйича пулли-контракт асосида ўтказиладиган, ушбу юридик шахснинг харажати бўлган маблағлар суммасига солиқ чегирмаси татбиқ этилмайди (АВ томонидан 27.05.2010 йилда 2107-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 7-банди).

Бунда юридик шахс томонидан талабаларнинг таълим олиши учун, Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юрти билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича пулли-контракт асосида ўтказиладиган тўловлар жисмоний шахснинг даромади сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 11-банди).

Моҳиятан олганда, бу корхонанинг ёш кадрларни тайёрлаш харажатларидир. Олий ўқув юрти билан контрактда ёки талаба билан корхона ўртасидаги алоҳида битимда назарда тутилган талабанинг келгусида муайян муддат давомида корхонада ишлаб бериши шарти бунинг тасдиғи бўла олади. Корхонанинг бундай харажатлари жисмоний шахснинг даромади ҳисобланмайди.

 

Агар бу жисмоний шахсга керак бўлса

Яъни талаба корхона манфаатларини кўзлаб эмас, балки ўз манфаатлари йўлида таълим олади. Таълим ҳақини тўлашга юридик шахснинг жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб олий ўқув юртидаги ўқиш ҳақини тўлаши сифатида қаралади. Жисмоний шахс учун бу – тўлов манбаида ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромад (Солиқ кодексининг ­177-моддаси 1-банди 2-хатбошиси, 184-моддаси).

Меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсга моддий наф тарзида даромад тўловчи юридик шахс, унинг ёзма аризаси асосида ЖШДСни ушлаб қолмасликка ҳақлидир. Бунда корхона жисмоний шахсга тўланган даромад ҳақида ДСИга маълумотлар тақдим этиши, жисмоний шахс эса ушбу даромадлар бўйича декларация асосида солиқни тўлаши шарт.

Агар корхона билан талаба (ходими эмас) ўртасида ссуда шартномаси расмийлаштирилган бўлса, солиқ тўламаслик мумкин (2107-сон Низомнинг 4-банди). Бундай шартнома шартларига кўра юридик шахс ўқиш ҳақини тўлайди, талаба эса шартномада келишилган муддатда унга пул маблағларини қайтаради.

 

2

Агар солиқ органининг текширув натижалари бўйича қабул қилинган қарорига қўшилмасангиз, юқори турувчи органга (ДСБ ёки ДСҚга) ёхуд судга мурожаат қилиб, унинг устидан шикоят қилишга ҳақлисиз. Солиқ органининг қарорлари устидан шикоят бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби Солиқ кодексининг ­122–125-моддаларида акс эттирилган.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1501 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика