Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 39 / Тадбиркор учун қўлланма

Сизнинг имтиёзларингиз

 

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг 2017 йил 1 августдаги ҳолатига кўра.

 

ЯГОНА ЕР СОЛИҒИНИ ТЎЛОВЧИЛАР УЧУН ИМТИЁЗЛАР

 

Ягона ер солиғини тўловчилар қуйидагилардир:

қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар;

қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотларининг тажриба-экспериментал хўжаликлари ва таълим муассасаларининг ўқув-тажриба хўжаликлари (Солиқ кодексининг 362-моддаси).

 

Бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар солиқ солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар жумласига киради:

1) ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлган;

2) қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлган;

3) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50%ни ташкил этадиган.

Биринчи ва иккинчи шартларга жавоб берувчи янгидан ташкил этилган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан ЯЕСни тўловчилар бўлади.

ЯЕСни тўловчилар фаолиятнинг ЯЕСни тўлаш татбиқ этиладиган қисми бўйича солиқ солишнинг бошқача тартибини танлаш ҳуқуқига эга эмас. Яъни ЯЕСни тўловчилар асосий фаолият тури билан бир қаторда бошқа фаолият турини амалга оширсалар, алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ва бошқа фаолият турлари бўйича ягона солиқ тўловини ёки қатъий белгиланган солиқ тўланиши назарда тутилган фаолият доирасида қатъий белгиланган солиқни тўлашлари шарт (Солиқ кодексининг 363-моддаси 8-қисми).

 

ЯЕСни тўловчилар учун имтиёзлар Солиқ кодексининг 367-моддаси ва айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган.


ЯГОНА ЕР СОЛИҒИНИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ

 

Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар

 

Имтиёз объекти

 

Имтиёз тури

 

Имтиёзнинг амал қилиш муддати

 

Асос

 

Ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектлари

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан эътиборан

 

Солиқ кодексининг 367-моддаси;

27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон қарор

Томчилатиб суғоришдан фойдаланувчи юридик шахслар

 

Томчилатиб суғоришдан фойдаланиладиган ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган ойдан бошлаб 5 йил муддатга

 

Солиқ кодексининг 367-моддаси

 

Наслдор чорвачилик субъектлари асосий фаолият тури бўйича

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2021 йилгача

 

29.12.2015 йилдаги ПҚ-2460-сон қарорнинг 9-банди;
ДСҚнинг 6.01.2016 йилдаги 16/2-288-сон ахборотининг XVI бўлими 4-банди

 

Жиззах вилояти фермер хўжаликлари

 

Пахта ва ғалла етиштирилаётган ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.07.2017 йилдан 1.01.2021 йилгача

 

ВМнинг 31.05.2017 йилдаги 332-сон қарорига 10-илованинг 2-банди

 

 

 

Қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчиларнинг Солиқ кодекси 282-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ер участкаларига улардан мақсадли фойдаланилганда ЯЕС солинмайди (солиқ солинмайдиган ер участкалари «Юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш» бўлими, 10-бетда кўрсатилган).

 

ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ЕР СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР

 

Юридик шахслар учун ер солиғи бўйича имтиёзлар Солиқ кодексининг 282-моддаси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган. Улар солиқни тўлашдан корхонани қуйидагича озод қилиш тарзида берилади:

умуман барча фойдаланиладиган ер участкалари бўйича;

айрим участкалар бўйича (башарти улардан бевосита мақсадга кўра фойдаланилганда).

Ер солиғи бўйича имтиёз ҳуқуқлари вужудга келган тақдирда, солиқ солинадиган база ушбу ҳуқуқ вужудга келган ойдан эътиборан камайтирилади. Имтиёз ҳуқуқи бекор қилинган тақдирда, солиқ солинадиган база ушбу ҳуқуқ бекор қилинганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади (кўпайтирилади) (Солиқ кодексининг 281-моддаси).

 

Материалда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича асосий имтиёзлар келтирилган. Ер солиғи бўйича амалдаги имтиёзларнинг тўлиқ рўйхати «Амалий солиқ солиш» («Практическое налогообложение»), «Солиқлар: саволлар ва жавоблар» («Налоги: вопросы и ответы») ЭМТда берилган.

 

ЕР СОЛИҒИНИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ

 

Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар

 

Имтиёз объекти

 

Имтиёз тури, уни қўллаш шартлари

 

Имтиёзнинг амал қилиш муддати

 

Асос

 

Солиқ кодекси бўйича имтиёзлар

 

Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ташкилотлари

 

Ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни амалга оширишда фойдаланадиган ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Фаолият кўрсатиш даврида.

Имтиёз доимий

Солиқ кодексининг 282-моддаси 1-қисми 1-банди

 

Ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50%ини ногиронлар, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил қилган корхоналар. Имтиёз савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар, шунингдек лотереялар ташкил этувчи юридик шахсларга татбиқ этилмайди

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш.

 

Ходимларнинг умумий сонига штатда бўлган ходимлар киритилади

Фаолият кўрсатиш даврида.

Имтиёз доимий

Солиқ кодексининг 282-моддаси 1-қисми 2-банди

 

Ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектлари

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган кундан эътиборан

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 1-қисми 4-банди;

27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон қарор

Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Фаолият кўрсатиш даврида.

Имтиёз доимий

17.02.2017 йилдаги ПҚ-2789-сон қарорнинг 19-1-банди
(5.06.2017 йилдаги ПФ-5069-сон Фармонга 1-илованинг 7-банди билан киритилган)

 

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Фаолият кўрсатиш даврида.

Имтиёз доимий

Низомнинг (ВМнинг 19.06.2017 йилдаги 391-сон қарорига 1-илова) 6-банди

 

ВМ ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Фаолият кўрсатиш даврида.

Имтиёз доимий

 

27.06.2017 йилдаги ПФ-5095-сон Фармоннинг 5-банди

 

«Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фонди

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Фаолият кўрсатиш даврида.

Имтиёз доимий

14.07.2017 йилдаги ПҚ-3135-сон қарорнинг 6-банди

 

Муайян муддатга бериладиган имтиёзлар

 

Ишлаб чиқариш ва хизматлар

 

Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Геология-разведка ишларини ўтказиш даврида.

Кўрсатилган ҳудудларда олиб бориладиган ишларнинг давом этиш умумий муддати 5 йилдан ошиши мумкин эмас.

Муайян ҳолларда ушбу муддат яна 3 йилга узайтирилиши мумкин

28.04.2000 йилдаги ПФ-2598-сон Фармоннинг 4, 6-бандлари

 

«Verigrow Рте. Ltd.» компанияси ташкил этган корхона

 

Янги тут кўчатлари экиладиган ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2020 йилгача

 

2.05.2012 йилдаги ПҚ-1748-сон қарорнинг 8-банди

 

«Навоий КМК» АЖ

 

«Навоий КМК» АЖнинг фаолият юритаётган Қизилқум фосфорит комплекси негизида фосфорит хом ашёсини бойитиш бўйича мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтириш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида ювилган куйдирилган фосфорит концентратини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2024 йилгача

 

27.05.2013 йилдаги ПҚ-1975-сон қарорнинг 4-банди

 

«Ўзэлтехназорат» АК

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

1.01.2018 йилгача

 

6.02.2014 йилдаги ПҚ-2123-сон қарорнинг 8-банди

 

Қайта тикланувчи манбалардан энергия ишлаб чиқарувчи қурилмалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар ва ташкилотлар.

 

Умумий сотиш ҳажмида қурилмаларни сотишдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 50%ни ташкил этадиган корхоналар ихтисослашган корхоналар ҳисобланади

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 5 йил муддатга

 

5.05.2015 йилдаги ПҚ-2343-сон қарорнинг 5-банди

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган, тасдиқланган Рўйхат (АВ томонидан 9.06.2017 йилда 2888-сон билан рўйхатдан ўтказилган) бўйича фармацевтика товарлари ва препаратлари, электротехника маҳсулотлари (кабель-ўтказгич маҳсулотларидан ташқари), шунингдек, пардозлаш қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар.

 

Ҳисобот йили натижалари бўйича сотувнинг умумий ҳажмида ушбу маҳсулотларни сотишдан тушадиган соф тушумнинг улуши 60%дан кам бўлмаган миқдорни ташкил этувчи корхоналар ихтисослашган корхоналар ҳисобланади

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.04.2017 йилдан
1.01.2022 йилгача

 

17.03.2017 йилдаги ПҚ-2843-сон қарорнинг 2-банди

 

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг «САР» авиакомпанияси

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2022 йилгача

 

27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорнинг 13-банди

 

Автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги

 

«Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 5 йил муддатга.

 

Президентнинг 21.02.2008 йилдаги ПҚ-800-сон қарорига 2-иловага мувофиқ жадвал бўйича янги моделдаги автомобиллар ишлаб чиқаришни ўзлаштирган пайтдан бошлаб имтиёзнинг амал қилиш муддати 31.12.2017 йилда тугаши билан яна 5 йиллик муддатга узайтирилади

21.02.2008 йилдаги ПҚ-800-сон қарорнинг 8-банди

 

«Женерал Моторс Пауэртрейн – Ўзбекистон» АЖ

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Қурилиш даврида, шунингдек куч агрегатлари туркум ишлаб чиқарила бошлаган санадан бошлаб 10 йил мобайнида

 

16.12.2008 йилдаги ПҚ-1020-сон қарорнинг 3-банди

 

«Lemken Chirchiq» МЧЖ

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 5 йил муддатга

 

ВМнинг 15.02.2012 йилдаги 40-сон қарорининг 3-банди

 

«Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2012 йилдан бошлаб 8 йил мобайнида

 

4.04.2012 йилдаги ПҚ-1736-сон қарорнинг 3-банди

 

«Ўзагротехмаш» АЖ.

 

«Ўзагротехмаш» АЖга берилган ер участкалари негизида ташкил этиладиган янги корхоналарга имтиёз татбиқ этилмайди

«Тошкент трактор заводи» АЖ ва «Чирчиққишлоқмаш» АЖни тугатиш жараёни ниҳоясига етгач олинган ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2019 йилгача

 

15.05.2014 йилдаги ПҚ-2176-сон қарорнинг 7-банди

 

«Ўзавтосаноат» АЖ Пскент автомобиль полигони ўрнида ташкил этиладиган автомобилларни тажрибадан ўтказиш ҳудудий базаси

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2020 йилгача

 

1.06.2017 йилдаги ПҚ-3028-сон қарорнинг 12-банди

 

«Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive» МЧЖ

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Қурилиш даврида, шунингдек енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича объектни фойдаланишга топшириш санасидан бошлаб 10 йил мобайнида

 

13.06.2017 йилдаги ПҚ-3053-сон қарорнинг 12-банди

 

ЭИЗ ҳудуди, саноат ва туристик зоналар, технопарклардаги фаолият

 

«Навоий», «Ангрен», «Жиззах», «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон», «Ҳазорасп», «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» ЭИЗ иштирокчилари бўлган корхоналар.

 

Ер участкалари.

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, жумладан:

300 минг АҚШ долларидан 3 млн АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 3 йил муддатга;

3 млн АҚШ долларидан 5 млн АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 5 йил муддатга;

5 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 7 йил муддатга;

10 млн ва ундан кўп АҚШ доллари ҳажмидаги инвестициялар – 10 йил муддатга берилади.

26.10.2016 йилдаги
ПФ-4853-сон Фармоннинг 3, 4-бандлари;

12.01.2017 йилдаги ПФ-4931-сон Фармоннинг 6-банди;

3.05.2017 йилдаги ПФ-5032-сон Фармоннинг 9-банди.

 

Имтиёзни қўллаш тартиби Низомда (ВМнинг 10.04.2017 йилдаги ­196-сон қарорига ­3-илова) белгиланган.

 

Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларида бўшаб ётган ва фаолият юритмаётган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи ташкилотлар.

«Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» ЭИЗ Маъмурий кенгаши томонидан лойиҳалар маъқулланганидан ҳамда уларга тегишли ЭИЗ иштирокчиси мақоми берилганидан кейин имтиёз татбиқ этилади.

 

 

 

12.06.2017 йилдан бошлаб.

 

ВМнинг 2.06.2017 йилдаги 341-сон қарори 2-банди.

 

Жиззах вилоятидаги, Жиззах шаҳри бундан мустасно, саноат корхоналари (янгидан ташкил этилаётган).

 

 

 

Инвестициялар ҳажмидан қатъи назар 1.07.2017 йилдан 1.01.2021 йилгача.

 

ВМнинг 31.05.2017 йилдаги 332-сон қарорига 10-илованинг 1-банди.

 

«Ўзавтосаноат» АЖ

 

«Ўзбекистон Республикасида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун фойдаланиладиган ер участкаси

 

 

19.06.2017 йилдан бошлаб

 

13.06.2017 йилдаги ПҚ-3053-сон қарорнинг 12-банди

 

«Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп», «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» ЭИЗ дирекциялари

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Эркин иқтисодий зоналарнинг фаолият кўрсатиш даврида

 

12.01.2017 йилдаги ПФ-4931-сон Фармоннинг 8-банди;

3.05.2017 йилдаги ПФ-5032-сон Фармоннинг 10-банди

«Қадимий Бухоро» туристик зонаси ҳудудида фаолият юритувчи корхоналар, шунингдек инвестиция компаниялари

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2020 йилгача

 

19.05.2017 йилдаги ПҚ-2980-сон қарорнинг 10-банди

 

«Яшнобод» технопарки маъмурияти ва резидентлари амалга оширилаётган инновация лойиҳалари доирасида.

 

«Яшнобод» технопарки резидентлари статуси 10 йилгача танлов асосида берилади

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

«Яшнобод» технопаркининг бутун фаолият кўрсатиш даврида

 

5.06.2017 йилдаги ПФ-5068-сон Фармоннинг 7, 10-бандлари

 

«Samarkand city» туризм зонаси ҳамда эшкак эшиш канали ҳудудидаги спорт-соғломлаштириш ва туризм-рекреацион ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари, шунингдек инвестиция компаниялари

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2020 йилгача

 

ВМнинг 30.06.2017 йилдаги 450-сон қарори 9-банди

 

Қурилиш, лойиҳа-қидирув ишлари

 

2017–2021 йилларда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида:

 

 

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2022 йилгача.

 

21.10.2016 йилдаги ПҚ-2639-сон қарорнинг 12-банди.

 

«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ;

 

Ер участкалари;

 

 

 

пудрат ташкилотлари.

 

Дастур амалга ошириладиган доирадаги ер участкалари.

 

 

 

Имтиёз ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини бевосита улар хизматни ўтайдиган ҳудудда жойлашадиган хизмат уй-жойи билан таъминлаш дастури доирасида хизмат уй-жойлари қуришда ҳам қўлланади.

 

 

 

2017–2018 йиллар.

 

20.04.2017 йилдаги ПҚ-2906-сон қарорнинг 8-банди.

 

ВМнинг 13.07.2017 йилдаги 493-сон қарори 1-бандида назарда тутилган «Тошкент–Самарқанд» участкасидаги тезкор темир йўл ёқасида жойлашган аҳоли пунктларининг архитектура қиёфасини яхшилаш ишларини амалга оширишда қатнашувчи буюртмачилар ва пудрат ташкилотлари

 

Дастур амалга ошириладиган доирадаги ер участкалари

 

 

17.07.2017 йилдан
1.01.2022 йилгача

 

ВМнинг 13.07.2017 йилдаги 493-сон қарори 11-банди

 

2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш доирасида:

 

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.04.2021 йилгача.

 

22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660-сон қарорнинг 17-банди.

 

«Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК;

 

Ер участкалари;

 

бош пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари.

 

Дастур амалга ошириладиган доирадаги ер участкалари.

 

Имтиёз Тошкент шаҳридаги «Янги Олмазор» турар жой мажмуасини қуриш лойиҳасини амалга ошириш доирасида корхоналарга ҳам татбиқ этилади

 

Лойиҳа амалга ошириладиган доирадаги ер участкалари

 

 

17.07.2017 йилдан
1.04.2021 йилгача

 

ВМнинг 7.07.2017 йилдаги 473-сон қарори 9-банди

 

Соғлиқни сақлаш ва спорт

 

Аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатувчи (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) тиббиёт муассасалари

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

1.10.2007 йилдан
1.01.2018 йилгача

 

19.09.2007 йилдаги ПФ-3923-сон Фармоннинг 7-банди;

ВМнинг 3.09.1999 йилдаги 414-сон қарори 4-банди

Профессионал футбол клублари, Ўзбекистон Футбол федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.

 

Имтиёз Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор» стадионини қуриш бўйича капитал қурилиш бўлими –
«KQB Bunyodkor» МЧЖга ҳам татбиқ этилади

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

1.06.2012 йилдан
1.01.2018 йилгача.

 

 

27.10.2014 йилдан
1.01.2018 йилгача

ВМнинг 1.06.2012 йилдаги 158-сон қарори 1-банди.

 

ВМнинг 18.10.2014 йилдаги 288-сон қарори 2-банди

Аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатадиган (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) хусусий тиббиёт муассасалари, жумладан, хорижий инвесторлар иштирокидаги хусусий тиббиёт муассасалари

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

1.01.2022 йилгача

 

1.04.2017 йилдаги ПҚ-2863-сон қарорнинг 8-банди

 

Йилқичилик ва от спорти федерацияси

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2021 йилгача

 

15.06.2017 йилдаги ПҚ-3057-сон қарорнинг 9-банди

 

Аҳолига пулли тиббий хизматлар кўрсатувчи соғлиқни сақлаш давлат тизимининг тиббиёт ташкилотлари (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно)

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

1.01.2022 йилгача

 

20.06.2017 йилдаги ПҚ-3071-сон қарорнинг 11-банди

 

Таълим ва илмий-тадқиқот ишлари

 

«Ўқув-экспериментал Юқори технологиялар маркази» давлат корхонаси

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2020 йилгача

 

26.10.2011 йилдаги ПҚ-1631-сон қарорнинг 11-банди

 

ТДТУ ҳузуридаги Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2022 йилгача

 

19.09.2016 йилдаги ПҚ-2602-сон қарорнинг 12-банди

 

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги Ўқув-амалий тўқимачилик технопарки

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2023 йилгача

 

7.02.2017 йилдаги ПҚ-2759-сон қарорнинг 11-банди

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида турли фанлар, жумладан, чет тилларни ўргатиш, компьютер дастурларини тузиш ва тадбиркорлик асосларини ўқитиш мақсадида ташкил этиладиган шуъба корхоналари

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш. Корхона ихтиёрида қоладиган сумманинг 20%и Ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади

 

1.08.2027 йилгача

 

5.07.2017 йилдаги ПФ-5106-сон Фармоннинг 13-банди

 

Ахборотлаштириш ва алоқа

 

Миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқувчи корхоналар

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

1.01.2020 йилгача.

 

Имтиёзнинг амал қилиш муддати, агар ўзи ишлаб чиқарган дастурий таъминот воситаларини экспорт қилиш ҳажми сотилган товарлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг камида 50%ини ташкил этган тақдирда, 2 йилга узайтирилади

20.09.2013 йилдаги ПҚ-2042-сон қарорнинг 4, 5-бандлари;

Низомнинг (АВ томонидан 26.12.2013 йилда 2541-сон билан рўйхатдан ўтказилган) IV боби

Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация марказининг резидентлари

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2028 йилгача

 

30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон Фармоннинг 5-банди

 

Молиявий хизматлар

 

Тижорат банклари томонидан, жумладан, банкрот корхоналарнинг мулки негизида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва йўлга қўйиш ҳамда маҳсулотларни сотишда муваффақиятли иш тажрибасига эга бошқа инвесторлар иштирокида янги ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлар.

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

Улар стратегик инвесторга сотиладиган пайтгача, бироқ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 3 йилдан кўп эмас.

 

19.11.2008 йилдаги Ф-4010-сон Фармойишнинг 2-банди;

28.07.2009 йилдаги ПҚ-1166-сон қарорнинг 9-банди.

Хўжалик юритувчи субъектлар стратегик инвесторларга сотилган вақтдан бошлаб 3 йил мобайнида имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

 

26.11.2010 йилдаги ПҚ-1438-сон қарорнинг 4-банди.

 

Аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида тижорат банклари томонидан янги ташкил этилган корхоналар

 

 

 

1.05.2017 йилдан бошлаб

 

20.04.2017 йилдаги ПФ-5022-сон Фармоннинг 7-банди

 

«Ўзагроэкспортбанк» АТБ ва унинг филиаллари

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

Давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 5 йил муддатга

 

24.01.2017 йилдаги ПҚ-2740-сон қарорнинг 8-банди

 

Собиқ «Ташигрушка» заводи ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида «NBU Investment» МЧЖ иштирокида ташкил этиладиган корхоналар

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

Улар стратегик инвесторга сотиладиган пайтгача, бироқ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 3 йилдан кўп эмас

 

6.07.2017 йилдаги ПҚ-3115-сон қарорнинг 6-банди

 

Меҳмонхоналар

 

Белгиланган тартибда сертификатланган камида 4 юлдузли даражадаги меҳмонхона ва мотелларни фойдаланишга топширган юридик шахслар

 

Ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Фойдаланишга топширилган санадан бошлаб 5 йил муддатга

 

2.12.2016 йилдаги ПФ-4861-сон Фармоннинг 12-банди

 

Солиқ тўловчи корхоналар

 

Янги сотиб олинаётган давлат мулки объектлари эгаллаган ер участкалари

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

Олди-сотди шартномаси имзоланган пайтдан бошлаб 12 ой муддатга

 

17.01.2017 йилдаги ПФ-4933-сон Фармоннинг 7-банди

 

 

 

Солиқ солинмайдиган ер участкалари Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисмида белгиланган. Улардан тўғридан-тўғри мақсадига кўра фойдаланганда имтиёзлар қўлланади.

 

 

СОЛИҚ СОЛИНМАЙДИГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИ

 

Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар

 

Имтиёз объекти

 

Имтиёзнинг амал қилиш муддати

 

Асос

 

Боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатлари, жамоа гаражлари

 

Ширкатларнинг умумий фойдаланишдаги (кириш йўллари, суғориш ариқлари, коллекторлар ва умумий фойдаланишдаги бошқа ерлар), жамоа гаражларининг ерлари

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 1-банди

 

Солиқ тўловчи корхоналар

 

Давлат қўриқхоналарининг, комплекс (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат табиат ёдгорликларининг, буюртма қўриқхоналарнинг (овчилик хўжаликларида ташкил этиладиган буюртма қўриқхоналар бундан мустасно), табиий питомникларнинг, давлат биосфера резерватларининг, миллий боғларнинг ерлари, юқорида кўрсатилган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг хўжалик фаолияти юритилаётган ерлари бундан мустасно

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 2-банди

 

Соғломлаштириш аҳамиятига молик ерлар (хўжалик фаолияти юритилаётган ерлар бундан мустасно) – тегишли муассасалар ва ташкилотларга белгиланган тартибда доимий фойдаланишга берилган, профилактика ва даволаш ишларини ташкил этиш учун қулай табиий шифобахш омилларга эга бўлган ер участкалари

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 3-банди

 

Рекреация аҳамиятига молик ерлар (хўжалик фаолияти юритилаётган ерлар бундан мустасно) – аҳолининг оммавий дам олиши ва туризмини ташкил этиш учун тегишли муассасалар ҳамда ташкилотларга берилган ерлар

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 4-банди

 

Солиқ тўловчи корхоналар

 

Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар (хўжалик фаолияти юритилаётган ерлар бундан мустасно) – тегишли муассасалар ва ташкилотларга доимий фойдаланишга берилган тарихий-маданий қўриқхоналар, хотира боғлари, сағаналар, археология ёдгорликлари, тарих ва маданият ёдгорликлари эгаллаган ерлар

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 5-банди

 

Сув фонди ерлари – сув ҳавзалари (дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа шу кабилар), гидротехника ва бошқа сув хўжалиги иншоотлари эгаллаган ерлар, шунингдек сув хўжалиги эҳтиёжлари учун юридик шахсларга белгиланган тартибда берилган сув ҳавзалари ҳамда бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ажратилган минтақа ерлари

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 6-банди

 

Электр узатиш линиялари, уларнинг подстанциялари ва иншоотлари эгаллаган ерлар

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 7-банди

 

Солиқ тўловчи корхоналар

 

Умумдавлат алоқа линиялари (ҳаво ва кабелли алоқа линиялари, тиргакли линиялар ва радиофикациялар, ер ости кабелли линиялари, уларни билдирувчи сигналли ва ҳаракатсиз белгилар, радиореле алоқа линиялари, кабелли телефон канализациялари, ер устидаги ва ер остидаги хизмат кўрсатилмайдиган кучайтиргич пунктлари, тақсимлагич шкафлар, ерга улаш контури қутилари ҳамда бошқа алоқа иншоотлари) эгаллаган ерлар

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 8-банди

 

Маданият, таълим ва соғлиқни сақлаш объектлари эгаллаган ерлар

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 9-банди

 

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари эгаллаган ерлар

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 10-банди

 

Темир йўл транспорти корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари

 

Умумий фойдаланишдаги темир йўллар, шу жумладан тупроқ кўтармаси, сунъий иншоотлар, линия-йўл бинолари, темир йўл алоқаси ҳамда электр таъминоти қурилмалари, иншоотлар ва йўл қурилмаларидан иборат темир йўллар станциялари ҳамда саралаш жойлари, шунингдек белгиланган тартибда темир йўл транспорти корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига доимий ёки вақтинчалик фойдаланишга берилган иҳота дарахтзорлари эгаллаган ерлар

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 11-банди

 

Солиқ тўловчи корхоналар

 

Шаҳар электр транспорти йўллари ва метрополитен линиялари, шу жумладан жамоат транспорти бекатлари ва метрополитен станциялари ҳамда уларнинг иншоотлари эгаллаган ерлар

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 12-банди

 

Спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш мажмуалари, оналар ва болаларнинг дам олиш ҳамда соғломлаштириш жойлари, дам олиш уйлари ҳамда ўқув-машқ базалари эгаллаган ерлар

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 13-банди

 

Аҳоли пунктларининг сув таъминоти ва канализация иншоотлари: магистрал сув қувурлари, водопровод тармоқлари, канализация коллекторлари ва уларнинг иншоотлари, насос станциялари, сув олиш ва тозалаш иншоотлари, водопровод ва канализация тармоқларидаги кузатиш қудуқлари ва дюкерлари, сув босими ҳосил қиладиган миноралар ҳамда шунга ўхшаш иншоотлар эгаллаган ерлар

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 14-банди

 

Солиқ тўловчи корхоналар

 

Магистрал нефть ва газ қувурлари, шу жумладан компрессор, насос станциялари, ёнғинга қарши ва аварияга қарши станциялар, трубопроводларни катодли ҳимоялаш станциялари уларни тармоққа улаш узеллари билан, трубопроводларни тозалаш қурилмалари ҳамда шунга ўхшаш иншоотлар эгаллаган ерлар

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 15-банди

 

Магистрал иссиқлик трассалари, шу жумладан насос (кўпайтирувчи, камайтирувчи, аралаштирувчи, дренаж) станциялари, иссиқ сув таъминотининг иссиқликни ҳисобга олиш ва назорат қилиш асбоблари, иситкичлари, циркуляция насослари ҳамда шунга ўхшаш иншоотлар эгаллаган ерлар

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 16-банди

 

Самолётларнинг учиш-қўниш майдонлари, ерда бошқариш йўлкалари ва тўхташ жойлари, фуқаро авиацияси аэропортларининг радионавигация ва электр-ёритиш ускуналари эгаллаган ерлар

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 17-банди

 

Солиқ тўловчи корхоналар

 

Инвестиция дастурига киритилган объектлар қурилиши учун ажратилган ерлар

 

Норматив қурилиш муддати даврида

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 18-банди.

 

2017 йилги инвестиция дастури 23.12.2016 йилдаги ПҚ-2697-сон қарор билан тасдиқланган

Консервацияга қўйилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинган объектлар эгаллаган ерлар

 

Уларнинг консервацияси даврида

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 19-банди.

 

Консервациялаш тартиби Низом (ВМнинг 16.09.2003 йилдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган) билан белгиланган

 

Гидрометеорология ва гидрогеология станциялари ҳамда постлари эгаллаган ерлар

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 20-банди

 

Юридик шахс балансида бўлган ва хўжалик фаолиятида фойдаланилмайдиган фуқаро муҳофазаси ҳамда сафарбарлик аҳамиятига молик алоҳида жойлашган объектлар эгаллаган ерлар

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 21-банди

 

Солиқ тўловчи корхоналар

 

Иҳота ўрмон дарахтзорлари эгаллаган ерлар – ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақалари; ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увилдириқ сочадиган жойларни муҳофаза қилувчи тақиқланган минтақалари; эрозиядан сақлайдиган ўрмонлар; ўрмонларнинг темир йўллар ва автомобиль йўллари ёқалаб ўтган иҳота минтақалари; чўл ва чала чўл зоналаридаги ўрмонлар; шаҳар ўрмонлари ва ўрмон-боғлари; шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва саноат марказларининг кўкаламзорлаштирилган зоналари атрофидаги ўрмонлар; сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонлар; курорт табиий ҳудудларни санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш теграсидаги ўрмонлар; алоҳида қимматга эга бўлган ўрмонлар; илмий ёки тарихий аҳамиятга эга бўлган ўрмонлар

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 22-банди

 

Солиқ тўловчи корхоналар

 

Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун янги ўзлаштирилаётган ерлар

 

Уларни ўзлаштириш ишлари бажариладиган даврда ва улар ўзлаштирилган вақтдан эътиборан 5 йил мобайнида

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 23-банди

 

Мелиорация ишлари амалга оширилаётган мавжуд суғориладиган ерлар

 

Ишлар бошланганидан эътиборан 5 йил муддатга

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 24-банди

 

Янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар

 

Қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланилишидан қатъи назар, 3 йил муддатга

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 25-банди

 

Илмий ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда ўқув юртларига қарашли тажриба, экспериментал ва ўқув-тажриба хўжаликлари

 

Кўрсатилган ташкилотларнинг бевосита илмий ҳамда ўқув мақсадлари учун фойдаланиладиган, қишлоқ хўжалиги аҳамиятига молик ва ўрмон фондидаги ерлари (илмий тажрибалар, экспериментал ишлар, янги навларнинг селекцияси ўтказилиши учун ҳамда мавзулари тасдиқланган бошқа илмий ва ўқув мақсадлари учун фойдаланиладиган экинлар ҳамда дарахтзорлар эгаллаган ер участкалари)

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 26-банди

 

 

Материал «Norma Ekspert» мутахассислари томонидан «Амалий солиқ солиш» («Практическое налогообложение»),
«Солиқлар: саволлар ва жавоблар» («Налоги: вопросы и ответы») ЭМТ асосида тайёрланди.

 

Давоми. Боши 29.08.2017 йилдаги 35 (1203), 5.09.2017 йилдаги 36 (1204), 12.09.2017 йилдаги 37 (1205) ва 19.09.2017 йилдаги 38 (1206)-сонларда.

 

______________

Давоми бор.

 

Прочитано: 2224 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика