Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 39 / Солиқ солиш

Норезидент резидентга айланади

 

Ташкилот (Ўзбекистон резиденти, бундан кейин – буюртмачи) Корея фуқароси (бундан кейин – ижрочи) билан маслаҳат хизматлари кўрсатишга фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузди. Шартнома шартларига кўра хизматлар ҳақи Корея банкида очилган ижрочи счётига буюртмачининг валюта счётидан пул ўтказиш йўли билан АҚШ долларида тўланади. Шартнома 2017 йил 17 январда 12 ойга тузилди.

Ҳар ойда бажарилган ишлар далолатномаси тузилади, унда кўрсатилган хизматлар тавсифидан ташқари ҳисобланма суммаси, 20%лик ставкада ушланган ЖШДС суммаси ва тўланиши лозим бўлган сумма акс эттирилади. Шартномани тузиш пайтида ижрочи Ўзбекистон ҳудудида 183 кундан кам бўлганини эътиборга олган ҳолда норезидент деб ҳисобланган ва даромадларидан 20%лик ставкада ЖШДС ушлаб қолинган. Бунда солиқ Кореядаги ижрочининг валюта счётига даромадни ўтказиш кунидаги МБ курси бўйича сўмда бюджетга тўланган.

Жорий йил август ойининг бошида ижрочининг Ўзбекистонда бўлиш муддати 183 кундан ошди, энди у Ўзбекистон резиденти деб эътироф этилади. Бунда ЖШДСни ортиб борувчи шкалада ушлаб қолиш зарурати юзага келади.

Кейинчалик Ўзбекистон резидентига айланган жисмоний шахс-норезидентга чет эл валютасида даромад тўланган бўлса, солиқ солишнинг умумий шкаласида ЖШДСни қандай қайта ҳисоблаш мумкин?

Т.Хайбулин, бош бухгалтер.

 

Норезидентнинг даромадларига солиқ солиш Ўзбекистон билан у резиденти ҳисобланган давлат ўртасида иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим мавжудлигига боғлиқ.

Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенция имзоланган (Тошкент, 11.02.1998 йил).

Агар Корея фуқароси Ўзбекистон ҳудудида профессионал хизматлар кўрсатса, 12 ой давомида 183 ва ундан ортиқ кун (жами) шу ерда бўлса, унинг ушбу фаолиятдан оладиган даромадига Ўзбекистонда солиқ солиниши мумкин. Ушбу давр кўриб чиқилаётган календарь йилда бошланиши ёки якунланиши лозим (Конвенциянинг ­14-моддаси 1-банди «b» кичик банди).

Ўзбекистон резиденти мақомини олган пайтдан бошлаб чет эллик жисмоний шахснинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида олган даромадларига умумбелгиланган тартибда солиқ солинади (Солиқ кодексининг 194-моддаси). Сиз тўлов манбаи сифатида жорий йил бошидан ЖШДСни резидентлар учун белгиланган шкалада қайта ҳисоблашингиз лозим.

Жисмоний шахснинг чет эл валютасида ифодаланган даромадлари улар амалда олинган санада ЎзР МБ томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада қайта ҳисоблаб чиқилади (Солиқ кодексининг 170-моддаси).

Корея фуқаросидан 20%лик ставкада ушланадиган ЖШДСни солиқ солишнинг умумий шкаласида қайта ҳисоблашга мисолни кўриб чиқамиз.

МИСОЛ.

Даромад тўлаш ва солиқни ўтказиш санаси

 

Норезидентга ҳисобланган даромад (АҚШ доллари)

 

20%лик ставкада ҳисобланган, бюджетга ўтказиладиган ЖШДС (АҚШ доллари)

 

Норезидентга ўтказиладиган (ЖШДСни чегирган ҳолда) даромад (АҚШ доллари)

 

Даромад ва ЖШДСни ўтказиш санасидаги МБ курси

 

Норезидентга ҳисобланган, миллий валютадаги (сўм) даромад миқдори

 

Миллий валютадаги ЖШДС миқдори (сўм)

 

24.03.2017

 

3 000

 

600

 

2 400

 

3 548,11

 

10 644 330

 

2 128 866

 

27.04.2017

 

1 500

 

300

 

1 200

 

3 706,22

 

5 559 330

 

1 111 866

 

16.05.2017

 

1 500

 

300

 

1 200

 

3 903,19

 

5 854 785

 

1 170 957

 

12.06.2017

 

1 500

 

300

 

1 200

 

4 014,5

 

6 021 750

 

1 204 350

 

31.07.2017

 

1 500

 

300

 

1 200

 

4 070,38

 

6 105 570

 

1 221 114

 

22.08.2017

 

1 500

 

300

 

1 200

 

4 182,3

 

6 273 450

 

 

ЖАМИ:

 

 

 

 

 

40 459 215

 

6 837 153

 

 

Чет эллик фуқаронинг хорижий валютадаги даромади (2017 йил январь–август) у ҳақиқатда олинган санадаги МБ курси бўйича миллий валютада қайта ҳисобланган даромад (40 459 215 сўм) саналади. ЖШДС (2017 йил январь–июль) ҳам даромад (6 837 153 сўм) ўтказилган санадаги МБ курси бўйича ҳисоблаб чиқарилган.

Августда жисмоний шахс резидент мақомига эга бўлиши сабабли йил бошидан белгиланган ставкаларда ушланган ЖШДСни август шкаласида қайта ҳисоблаш зарур.

Январь–август учун ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз:

(149 775 х 0% + 149 775 x 4 x 7,5% + 149 775 x 5 x 17%) x 8 + (40 459 215 – 149 775 x 10 x 8) x 23% = 7 927 689,45 сўм.

Январь–июлда 6 837 153 сўм солиқ ушланган. Август учун солиқ суммаси 1 090 536,45 сўмга (7 927 689,45 – 6 837 153) тенг бўлади.

 

Чет эллик фуқародан солиқ ундириш ўзаролик принципи бўйича тугатилиши ёки чекланиши мумкин (Солиқ кодексининг 194–196-моддалари).

 

Надежда ГУШЧИНА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1261 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика