Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 22 / Божхона

Нега товар узоқ сақланди?

ЁКИ БОЖХОНА РЕЖИМЛАРИГА ЖОЙЛАШТИРИШДАГИ МАСАЛАЛАР ХУСУСИДА

 

Товарларни божхона режимига жойлаштириш, хусусан, импорт товарлар таркибини танқидий таҳлил қилиш, импорт ўрнини босувчи маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, божхона омборларида узоқ вақтдан буён сақланаётган маҳсулотларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш долзарб масалалардан ҳисобланади.

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2017 йил 19 апрель куни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш ва саноат кооперациясини кенгайтириш ҳисобидан импорт ҳажми ва турларини мақбуллаштириш, шунингдек, экспорт прогноз кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилиши ва экспорт ҳажмини янада кўпайтириш мақсадида мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш учун барча даражадаги раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда Давлат божхона қўмитасига божхона омборларида узоқ вақтдан буён сақланаётган маҳсулотларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва улардан кейинчалик фойдаланиш бўйича бир қатор топшириқлар берилган эди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси жамоатчилик маслаҳат кенгашининг навбатдаги йиғилишида шу масалалар муҳокама қилинди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи, Жамоатчилик кенгаши раиси Э.Салиҳов Ҳукуматимизнинг жорий йил март ойида ўтказилган йиғилишида бир қатор йирик корхона ва ташкилотларнинг юқори бўғин раҳбарлари томонидан божхона назоратидаги товарларни ўз вақтида расмийлаштириш чоралари кўрилмаганлиги ва мазкур йўналишдаги ишлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, назорат етарли даражада олиб борилмаётганлиги кескин танқид қилинганидан тўғри хулоса чиқарилганини эътироф этди. Хусусан, Самарқанд вилояти божхона бошқармасида 2013–2016 йилларда «вақтинча сақлаш» ва «божхона омбори» божхона режимларига расмийлаштирилган, узоқ вақт мобайнида божхона омборларида сақланиб келган 159 туркумдаги товарларни эркин муомалага чиқариш ҳамда қонуний тўхтамга келиш чоралари кўрилганлигини маълум қилди. Божхона омборларида узоқ вақтдан буён сақланаётган маҳсулотларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш юзасидан бажарилаётган ишлар ҳисоботи берилди. Вилоят ҳокимлиги ва бошқа идоралар томонидан кўрсатилган амалий ёрдам асосида қисқа муддат ичида 90 туркумдаги муаммоли товарлар бўйича қонуний тўхтамга келишга эришилиб, тегишли тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлиги айтиб ўтилди.

Маълум қилинишича, божхона бошқармаси ходимлари томонидан божхона омборларида ўтказилган инвентаризация натижасига кўра «Меҳриобод Агро Фруит» МЧЖ томонидан «божхона омбори» божхона режимига расмийлаштирилган дарахт кўчатлари ташкилотга қарашли боғдорчилик майдонларига сақлаш мақсадида экиб қўйилган, «томчилаб суғориш ускунаси ва металлоконструкция» товарлари божхона органининг рухсатисиз ишлатилганлиги каби ҳолатлар аниқланиб, қонун талаблари асосида ташкилот раҳбарларига тегишли чоралар кўрилган. Бундан ташқари бир қатор қўшма корхона ва фермер хўжаликлари раҳбарлари «божхона омбори» божхона режимида товарларнинг узоқ сақланиш сабаблари ва бу борада кўрилаётган чоралар юзасидан ўз ҳисоботларини беришди.

 

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1765 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика