Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 22 / Солиқ солиш

Интизомли солиқ тўловчиларга – кенг имкониятлар

 

Республикамизда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Хусусан, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органлар мансабдор шахслари жавобгарлигининг жиноий жавобгарликка тортиш даражасигача оширилганлиги ижобий самара бермоқда.

Эндиликда асосий эътибор солиқ қонунчилигига киритилган қўшимча ва ўзгартиришларни тадбиркорлик субъектларига ўз вақтида етказиш, солиқ қонунчилиги бузилиши ҳолатларининг олдини олиш ва солиқ тўловчиларга қўлланилиши мумкин бўлган маъмурий, молиявий ва жиноий жавобгарликлар олдини олишга қаратилмоқда.

Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилган солиқ ва молиявий ҳисоботлар ҳамда ташқи манба маълумотларига асосан камерал назоратни олиб боришмоқда. Аҳамиятли жиҳати шундаки, бугунги кунда камерал назорат замонавий дастурий маҳсуллардан фойдаланган ҳолда ўтказилаётганлиги сабабли солиқ органи ходимларининг вақти тежалмоқда, қолаверса, иш самарадорлиги ҳам ошмоқда. Натижада бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга солиқ ва тўловларнинг тўлиқ тушиши таъминланмоқда.

Ҳозирги кунда аксарият солиқ тўловчилар камерал назорат натижасида аниқланган хато-камчиликларни белгиланган муддатларда бартараф этиб, ҳисоботларни қайтадан тақдим этишмоқда.

Бироқ, камерал назорат натижаси бўйича юборилган ёзма талабномаларга кечикиб жавоб берадиган ёки умуман солиқ органлари талабларига жавоб бермайдиган солиқ тўловчилар ҳам мавжуд. Ўз навбатида камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутлар асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаган солиқ тўловчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддасига асосан ЭКИҲнинг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солинади, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, жарима миқдори ЭКИҲнинг 3 бараваридан 10 бараваригача оширилади.

Солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган солиқ тўловчиларга нисбатан тегишли чоралар кўриш мақсадида 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб, Солиқ кодексининг 96-моддасига асосан солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда ҳам солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш фақат суд қарори асосида амалга ошириладиган бўлди.

Шу билан бирга, ўтказилган камерал назорат натижаси бўйича ҳудудий давлат солиқ органларининг ёзма талабномаларига умуман жавоб бермаётган ҳамда қўшимча ҳисобланган солиқ ва тўловлар бўйича қайта ҳисобот тақдим этмаётган солиқ тўловчилар фаолиятида белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш ўтказилиши белгиланган.

Ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган қонунбузилиш ва қўлланилган маъмурий чоралар тўғрисида солиқ сирини ташкил этмайдиган маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилган бўлиб, бундай маълумотларни электрон солиқ хизматлари – my.soliq.uz портали орқали кўрсатиладиган «Контрагент ҳақида» хизматидан фойдаланган ҳолда олиш мумкин.

Ҳудудий солиқ органлари томонидан амалга оширилаётган назорат тадбирлари интизомли солиқ тўловчиларнинг молия-хўжалик фаолиятига асоссиз аралашиш ҳолатларига барҳам бериб, бизнес муҳитини яхшилашга қаратилганлиги билан айниқса аҳамиятлидир.

Шавкат ҚАЮМОВ,

Давлат солиқ қўмитаси Давлат солиқ
бош инспектори.

Прочитано: 1819 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика