Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 22 / Амалий бухгалтерия

Аванс тариқасидаги таътил пули: ишдан бўшатишда ушлаб қолиш

 

Ходим келишилган жадвалга биноан жорий иш йили учун 2016 йил июнда навбатдаги меҳнат таътилини расмийлаштирди. Оилавий шароитига кўра ўша йилнинг ноябрида ишдан бўшади.

Агар илгари аванс тариқасида таътил пули ҳисоблаб ёзилган бўлса, ишдан бўшаётганда ходимнинг қарзи суммасини қандай ҳисоблаш керак?

Ж.Латипов,

ННТ бош бухгалтерининг ўринбосари.

 

Агар ходим таътилдан аванс тариқасида фойдаланган ва иш йилининг охиригача ишламай бўшаётган бўлса, ҳақиқатда олинган таътил пулидан ҳисоблаб чиқарилган ишланмаган кунлар учун таътил пули суммасини иш берувчига қоплаб бериши шарт.

Ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади.

Ана шу кунлар учун ҳақ меҳнат шартномаси қуйидаги асосларга кўра бекор қилинганда ушлаб қолинмайди:

► ходим янги меҳнат шартлари асосида ишни давом эттиришни рад этганлиги;

► технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар ҳажмининг қисқарганлиги;

► ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши;

► ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган тақдирда;

► шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга тикланган тақдирда;

► ўқишга кирганлиги ёки пенсияга чиққанлиги муносабати билан (МКнинг 164-моддаси).

Қолган ҳолларда ишланмаган кунлар учун таътил пули суммаси ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади.

Ишланмаган кунлар учун таътил пули суммасини ушлаб қолиш мақсадида ана шу кунлар учун ҳақиқатда тўланган сумма олинади.

 

МИСОЛ. Ходимга 2016 йил 1 июндан бошлаб 24 иш куни муддатига 2016 йил 1 февралдан 2017 йил 31 январгача бўлган иш йили учун меҳнат таътили берилди. Иш ҳақи 800 минг сўм бўлганда (мукофот ва бошқа тўловлар берилмаган) тўлиқ ҳажмда – 755 906 сўм (800 000 / 25,4 х 24) таътил пули ҳисоблаб ёзилди. 2016 йил 30 ноябрда ходим билан меҳнат шартномаси унинг ўз хоҳишига кўра бекор қилинди.

Ходим иш йилида 2 ой (декабрь ва январь) ишламади. Ишланмаган ойлар учун таътил кунлари сони 4 кунни (24 / 12 х 2), ушланма суммаси – 125 984 сўмни (755 906 / 24 х 4) ташкил этади.

 

Бухгалтерия ҳисобида ушланма суммаси сторно ёзуви (айирув) билан акс эттирилади:

Дт харажатлар счёти

Кт 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш».

Шу тариқа, якуний ҳисоб-китобда ҳисоблаб ёзилган ходимнинг даромади ортиқча тўланган таътил пули суммасига камаяди.

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2079 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика