Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 18 / Солиқ солиш

МЧЖ шаклини ўзгартирганда...

 

МЧЖ дори-дармон воситалари билан улгуржи ва чакана савдо қилиш соҳасида фаолият юритади. 2 нафар жисмоний шахс – бир оила аъзолари (эр-хотин) муассисларимиз ҳисобланади. Айни пайтда корхонамизни қайта ташкил этмоқчимиз, муассисларнинг ҳар бири алоҳида корхонага эгалик қилишини, улгуржи ва чакана савдо алоҳида-алоҳида юритилишини кўзлаган ҳолда улгуржи савдо корхонасини ажратмоқчимиз.

Корхона қайта ташкил этилганда корхона муассисида дивидендлардан солиқ ёки бошқа солиқларни тўлаш мажбурияти юзага келадими?

Ш.Ҳусанов,

МЧЖ раҳбари.

 

Корхонада (тўлов манбаи сифатида) муассисларнинг қарори асосида ҳисобланган дивидендлар тарзидаги даромадлардан солиқ тўлаш мажбурияти уларни тўлаш пайтида юзага келади (Солиқ кодексининг 185-моддаси).

Дивидендларни тўлаш ҳақидаги қарор қайта ташкил этиш бошлангунга қадар, уни ўтказиш пайтида, шунингдек муассислардан бири чиқаётганда ва ўз улушини олиб қўяётганда (УФ камайиши) қабул қилиниши мумкин.

Сиз корхонани 2 қисмга бўлмоқчисиз. Аввал қайта ташкил этиш усулини белгилаб олиш лозим, сабаби корхонани бўлишнинг бир нечта варианти мавжуд. Энг кенг тарқалганларини кўриб чиқамиз.

 

I ВАРИАНТ. Бўлиш шаклида қайта ташкил этиш

Бу шаклда дастлабки корхона тугатилади ва ҳуқуқий ворис бўлган 2 та янги корхона рўйхатдан ўтказилади (АВ томонидан 27.06.2005 йилда ­1484-сон билан рўйхатдан ўтказилган 23-сон БҲМСнинг 7-§и). Мавжуд барча лицензияларни зарур лицензия талабларини бажарган ҳолда янги корхоналарга расмийлаштириш керак бўлади.

 

II ВАРИАНТ. Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш

Бу шаклда дастлабки корхона тугатилмайди ва ҳуқуқий ворис бўлган яна 1 та янги корхона ташкил этилади (23-сон БҲМСнинг 8-§и). Дастлабки корхонанинг мавжуд барча лицензиялари қолади, янги корхона учун эса лицензия талабларига риоя этган ҳолда зарур лицензиялар расмийлаштирилади (ВМнинг 13.05.2010 йилдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган Низом).

 

Қайта ташкил этишда солиқ оқибатлари

Корхонани қайта ташкил этишда ЯСТни* ҳисоблаш ва тўлаш мажбурияти қайта ташкил этилаётган (эски) корхонада ҳам, янги корхонада ҳам юзага келиши мумкин.

Биринчидан, бухгалтерия ҳисобида (тақсимлаш балансида) акс эттирилган мол-мулк қиймати билан муассисларнинг қарори билан (қайта ташкил этилаётган корхонанинг якуний молиявий ҳисоботида) белгиланган мол-мулк қиймати ўртасидаги фарқ ҳисобига топширилаётган активлар ва мажбуриятларни баҳолаш натижасида қайта ташкил этилаётган корхонада даромад (тегишинча, солиқ) юзага келиши мумкин.

Корхонани қайта ташкил этишда топширилувчи (қабул қилинувчи) активлар ва мажбуриятларни баҳолаш муассисларнинг қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори (шартнома)да белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади. Активлар ва мажбуриятларнинг ҳар бир тури учун активларнинг бошқа турлари учун (ҳақиқий, қолдиқ, бозор ва бошқа қиймати бўйича) қўлланадиган баҳолаш усулларидан фарқли алоҳида баҳолаш усули белгиланиши мумкин (23-сон БҲМСнинг 14, 15-бандлари).

Топширилаётган активлар қийматидаги барча тафовутлар қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг бошқа даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритиш счётларида акс эттирилиши лозим (23-сон БҲМСнинг 25-банди).

Шунга эътибор қаратингки, медикаментлар билан боғлиқ вазиятда нархларининг энг юқори миқдорларини чекловчи Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари нархини тартибга солиш тўғрисидаги низом (31.10.2016 йилдаги ПҚ-2647-сон қарорга 4-илова) амал қилади.

Иккинчидан, янги корхонанинг муассислар қарорида қайд этилган устав капитали ҳажми соф активлардан кам бўлса, унда даромад юзага келиши мумкин.

Бу ҳолда улар ўртасидаги фарқ бошланғич баланснинг «Мажбуриятлар» бўлимида 7230-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» ёки 6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар» счётида манфий гудвилл сифатида кўрсатилади.

 

МИСОЛ. Муассислар устав капитали 300 000 минг сўм миқдорида бўлган янги корхонани ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этишга қарор қилдилар. «А» компанияси тақсимлаш балансига кўра 360 000 минг сўм суммасидаги мол-мулкининг (активларининг) бир қисмини (пул маблағлари ва товарлар) «Б» компаниясига топширди, бу эълон қилинган устав фондидан 60 000 минг сўмга кўпдир. «Б» корхонаси уларни бошланғич баланснинг мажбуриятлар бўлимида манфий гудвилл сифатида акс эттириши шарт.

минг сўмда

Молиявий ҳисобот кўрсаткичлари

 

«Б» компанияси

 

АКТИВ

 

 

II. Жорий активлар

 

 

Товарлар

 

310 000

 

Пул маблағлари

 

50 000

 

II бўлим бўйича жами

 

360 000

 

Баланс активи бўйича жами

 

360 000

 

ПАССИВ

 

 

I. Ўз маблағларининг манбалари

 

 

Устав фонди

 

300 000

 

I бўлим бўйича жами

 

300 000

 

II. Мажбуриятлар

 

 

Манфий гудвилл

 

60 000

 

II бўлим бўйича жами

 

60 000

 

Баланс пассиви бўйича жами

 

360 000

 

 

Манфий гудвилл суммаси ҳисоб сиёсатида белгиланган муддат мобайнида мунтазамлик асосида корхонанинг бошқа даромадларига киритилади (АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган 7-сон БҲМСнинг 64-банди).

Бошқа даромадлар ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилади ва уларга корхонанинг асосий фаолият тури учун назарда тутилган ставкада солиқ солинади (Солиқ кодексининг 353-моддаси).

Агар топширилган активлар қиймати тасдиқланган устав капиталига тенг бўлса, солиқ оқибатлари юзага келмайди. Масалан, янги корхона устав капитали 300 000 минг сўм миқдорида тасдиқланган ва худди шу суммадаги активлар топширилаётган бўлса, улар ўртасидаги фарқ нолга тенг. Бу ҳолда янги корхонада даромад, тегишинча, солиқ тўлаш мажбурияти юзага келмайди.

 

III ВАРИАНТ. Шуъба корхона ташкил этиш

Шуъба корхона муассислар қарори асосида ташкил этилади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддаси, бундан кейин – МЧЖ тўғрисидаги Қонун). Янги ташкил этилган корхона фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензияни расмийлаштириши зарур.

МЧЖда ШК УФга ҳисса сифатида киритилган мол-мулк молиявий инвестициялар деб ҳисобга олинади. Шуъба корхона ҳисобида бу сумма устав фонди сингари акс эттирилади.

Мол-мулк шуъба корхона УФга муассислар ўртасида келишилган қийматда топширилади, у топширилаётган активларнинг баланс қийматидан фарқланиши мумкин.

 

ШК ташкил этилганда солиқ оқибатлари

МЧЖда мол-мулкнинг устав капиталига ҳисса сифатида чиқиб кетишидан олинган фойда ЯСТни ҳисоблашда бошқа даромад сифатида солиқ солинадиган базага киритилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси). Бошқа даромадларга асосий фаолият тури учун белгиланган ЯСТ ставкасида солиқ солинади.

Шуъба корхонада олинган мол-мулк корхона устав фондига муассисларнинг ҳиссаси сифатида ҳисобга олинади ва унга ЯСТ солинмайди (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

 

МИСОЛ. Шуъба корхона УФга ҳисса ўрнига бошланғич қиймати 12 000 минг сўмлик автомобиль топширилди. У бўйича ҳисобланган амортизация 3 000 минг сўмни, қайта баҳолаш сальдоси 500 минг сўмни ташкил этади. Муассислар автомобиль қийматини 10 000 минг сўм деб белгиладилар.

ЯСТни ҳисоблаш учун автомобиль чиқиб кетишидан молиявий натижани аниқлаш зарур:

10 000 – (12 000 – 3 000 – 500) = 1 500 минг сўм.

Бош корхона ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботида 1 500 минг сўм миқдоридаги бошқа даромадни акс эттириши зарур.

 

IV ВАРИАНТ. Муассиснинг чиқиб кетиши ва унинг янги корхона ташкил этиши

Муассиснинг чиқиб кетиши ва корхонанинг УФдан ўз улушини олиб қўйиши муассислар йиғилишининг қарори билан расмийлаштирилади, унда улушининг қиймат баҳоси белгиланади. Жамият иштирокчиси улушининг ҳақиқий қиймати жамият соф активлари қийматининг унинг улуши миқдорига мутаносиб бўлган бир қисмига мос бўлади (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 14-моддаси).

 

Солиқ оқибатлари

Чиқиб кетаётган муассиснинг ўзига тегишли улушни олиб қўйишдаги даромади олинган мол-мулк қиймати билан муассис устав фондига ҳисса сифатида киритган мол-мулк қиймати ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Олинган мол-мулк қиймати билан муассис устав фондига ҳисса сифатида киритган мол-мулк қиймати ўртасидаги фарқ дивидендлар тарзидаги даромад ҳисобланади, унга тўлов манбаида 10%лик ставкада солиқ солинади (Солиқ кодексининг 165, 176-моддалари).

Шу тариқа, агар муассис ўз улушини номинал қиймати бўйича олиб қўйса, даромад юзага келмайди. Муассисга ҳақиқий улуш тўланганда, агар улушнинг ҳақиқий ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ ижобий бўлса, дивидендлар тарзидаги даромад юзага келади.

 

МИСОЛ. МЧЖ устав фонди – 150 000 минг сўм иккала муассис ўртасида бўлинган. Муассислар йиғилишида бир муассиснинг чиқиши (унинг улуши – 30%) ва унга улушининг ҳақиқий қиймати тўланиши тўғрисида қарор қабул қилинган.

Муассис МЧЖдан чиқиши пайтида қуйидаги маълумотлар мавжуд:

минг сўмда

Молиявий ҳисобот кўрсаткичлари

 

Сумма

 

Устав фонди

 

120 000

 

Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)

 

30 000

 

I бўлим бўйича жами

 

150 000

 

Мажбуриятлар

 

100 000

 

II бўлим бўйича жами

 

100 000

 

Баланс пассиви бўйича жами

 

250 000

 

 

 

Муассис улушининг номинал қиймати 36 000 минг сўмни (120 000 х 30%) ташкил этади.

Муассис улушининг ҳақиқий қиймати:

((250 – 100) х 30%) = 45 000 минг сўм.

Дивидендлар тарзидаги даромад 9 000 минг сўмга (45 000 – 36 000) тенг.

Дивидендлардан солиқ 900 минг сўмни (9 000 х 10%) ташкил этади.

Муассисга тўланадиган сумма 44 100 минг сўмга (45 000 – 900) тенг.

 

Муассисга улушни тўлаш бўйича қарзни қоплаш ҳисобига материаллар топширилганда муассисга тўланадиган сумма (солиқ – 10%ни чегирган ҳолда) билан топширилаётган материаллар қиймати ўртасида юзага келадиган ижобий фарқ ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилади. Ушбу фарқ корхонанинг бошқа даромадига киритилади ва унга фаолиятнинг асосий тури учун белгиланган ЯСТ ставкасида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 132, 353-моддалари).

Муассисга УФдаги улуши бўйича қарзни қоплаш ҳисобига маҳсулот ёки товарлар топширилганда уларнинг қиймати ЯСТ солинадиган маҳсулот (товарлар) реализация қилинишидан тушум ҳисобланади. Маҳсулот (товарлар) реализация қилинишидан тушум ҚҚС ва акциз солиғини чегирган ҳолда (ушбу солиқларни тўловчилар учун) топширилаётган товарлар қийматидан келиб чиқиб аниқланади. Бунда товарлар таннархидан (олиш баҳосидан) паст нархда топширилса, солиқ солиш мақсадида тушум таннархдан (олиш баҳосидан) келиб чиқиб аниқланади (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

 

МИСОЛ. МЧЖ муассислари бир муассиснинг чиқиши ва унга 1 000 минг сўмни ташкил этган улушининг ҳақиқий қийматини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилдилар. Улушнинг номинал қиймати 800 минг сўм миқдорида белгиланган. Қарорда муассисга улуш бўйича қарз товарлар билан тўланиши ҳам кўрсатилган.

Ушбу мисолда корхонада 2 та: тўлов манбаида фойда солиғини ва ЯСТни тўлаш мажбурияти юзага келади.

Тўлов манбаида фойда солиғи

Муассис улушининг номинал қиймати – 800 минг сўм. Ҳақиқий қиймати – 1 000 минг сўм.

Дивидендлар тарзидаги даромад 200 минг сўмга (1 000 – 800) тенг.

Дивидендлардан солиқ 20 минг сўмни (200 х 10%) ташкил этади.

Муассис олдидаги қарз – 980 минг сўм (1 000 – 20).

 

ЯСТ

Муассис олдидаги қарзни қоплаш ҳисобига товарларни топшириш товарларни реализация қилишдан тушум таркибига киритилади ва унга ЯСТ солинади.

 

Товарларни реализация қилишдан тушум 980 минг сўмни ташкил этди. Ушбу товарларни сотиб олиш қиймати – 1 100 минг сўм.

ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага товарларни сотиб олиш қиймати – 1 100 минг сўм киритилади.

 

Муассисга УФдаги улуши бўйича қарзни қоплаш ҳисобига асосий воситалар, номоддий активлар топширилганда асосий восита (номоддий актив) чиқиб кетишидан даромад корхонанинг бошқа даромадига киритилади ва унга асосий фаолият тури учун белгиланган ЯСТ ставкасида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 132, 353-моддалари).

 

P.S.

Корхонани бўлиш усулини танлаётганда, қайта ташкил этишга киришишдан аввал бўлиш чоғида юзага келиши мумкин бўлган солиқ оқибатларини чамалаб кўришни тавсия этамиз.

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Online» эксперти.

 


*Жавобни тайёрлаётганда корхона ЯСТ тўловчиси ҳисобланишидан келиб чиқдик, сабаби у улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланади.

Прочитано: 1523 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика