Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 18 / Эълон

2018 йил бюджети қандай бўлиши керак?

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йил учун мўлжалланган солиқ ва бюджет сиёсати Концепциясини ишлаб чиқиш жараёни бошланганини эълон қилади

 

Шу муносабат билан манфаатдор вазирлик ва идоралар, давлат илмий изланиш ва нодавлат ташкилотлари, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар 2018 йил учун ишлаб чиқилаётган солиқ-бюджет сиёсати Концепциясини ишлаб чиқиш жараёнида фаол иштирок этишларини ҳамда ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини жорий йилнинг 25 майига қадар тақдим этишларини сўрайди.

 

Таклифлар қуйидаги йўналишларни инобатга олиши зарур:

● Ўзбекистон Республикаси ­Президенти томонидан қабул қилинган қарор ва фармойишларда, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг 2017–2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган мақсадларга эришиш ва устувор вазифаларни бажариш;

● иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш эвазига давлатнинг иқтисодиётга аралашувини камайтириш, шахсий мулкнинг ролини ошириш ва тадбиркорлар ишончли ҳимоясини таъминлаш, макроиқтисодий мувозанатни ва иқтисодий барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш;

● давлат қарзининг асоссиз равишда ошиб кетишига йўл қўймаслик, аҳоли даромадларининг ўсиши ва турмуш даражаси ошишини таъминлаш;

● бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш, ҳудудлар даромадлари базасини ошириш, маҳаллий бюджетлар харажатларини оптималлаштириш ва субвенция олувчи ҳудудлар сонини камайтириш;

● бюджет ва солиқ сиёсатининг бошқа йўналишлари.

2018 йил учун ишлаб чиқилиши режалаштирилаётган солиқ-бюджет концепциясига ташаббускорлар юбораётган таклифларда бюджетлаштиришнинг янги ва илғор йўналишлари, амалдаги солиқ тизимининг чуқур таҳлилига кўра ишлаб чиқилган таклифлар киритилиши сўралади.

Барча таклифларни Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув марказига юбориш сўралади.

 

Манзил: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Истиқлол кўчаси, 29-уй (Молия вазирлиги Ғазначилиги биноси, 4-қават).

E-mail: Info@tcmf.uz.

Алоқа учун масъул шахс: Атабаева Севара Бахтияровна.

Телефонлар: (0-371) 239-12-81; (0-371) 239-19-18.

Прочитано: 1833 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика