Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 18 / Қонун лойиҳаси муҳокамада

Давлат харидлари очиқлиги таъминланади

 

Мамлакатимизда ягона давлат харидлари тизимини яратиш, шунингдек, давлат секторини мақбул нархлардаги товарлар, ишлар ва хизматлар билан таъминлаш мақсадида «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Мазкур қонун лойиҳаси Президентимизнинг 5.10.2016 йилдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда «Коррупцияга карши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш доирасида ишлаб чиқилган.

– Ҳозир давлат харидлари соҳасидаги мавжуд меъёрий-ҳуқуқий базанинг тизимга солинмагани туфайли айрим меъёрлар турлича талқин этилиб, оқибатда уларни амалга оширишда муайян қийинчиликлар кузатилмоқда, – дейди Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Анвар Икромов. – Мазкур қонун лойиҳаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонун ва бошқа қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг меъёрларини қамраб олган.

Тадбирда давлат харидлари тизимини босқичма-босқич ривожлантириш, харидлар жараёни очиқлигига хизмат қиладиган механизмларни жорий этиш масалалари муҳокама этилди.

 

ЎзА материаллари асосида.

Прочитано: 1367 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика