Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 18 / Олий мажлис қонунчилик палатасида

Электрон мурожаат: қулай ва самарали

 

Мурожаат қилиш ва ахборот олиш фуқароларнинг энг асосий ҳуқуқларидан бўлиб, улар инсон манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг муҳим омилларидандир.

 

Миллий қонунчилигимизда мурожаат қилиш ва ахборот олишнинг ҳуқуқий кафолатлари белгиланган. «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури асосида мурожаат қилишнинг қулай усуллари яратилмоқда. Виртуал қабулхоналар имкониятидан аҳоли унумли фойдаланаётир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Электрон мурожаат – давлат ва халқ ўртасидаги алоқаларнинг муҳим механизми» мавзуида ташкил этилган семинарда мурожаатлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан фуқароларнинг электрон мурожаатларига тезкор жавоб бериш учун уларнинг интернет тармоғидаги расмий веб-сайтлари яратилган. Келиб тушаётган мурожаатларни қабул қилиш ва жавоб бериш мониторингини юритиш бўйича ахборот тизимлари жорий этилган.

Жорий йилда Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимликларига 21 мингдан зиёд электрон мурожаат келиб тушган. Уларни ўз вақтида, тезкор ва самарали кўриб чиқиш механизмини янада такомиллаштириш устида иш олиб борилмоқда.

Савол-жавоб тарзида ўтган семинарда парламент ва солиқ хизмати фаолиятида электрон мурожаатлар билан ишлаш тизими, my.gov.uz порталида фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш амалиёти тўғрисида маълумот берилди.

 

ЎзА материаллари асосида.

Прочитано: 1408 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика