Norma.uz
Норма маслахатчи / 2017 йил / № 17 / Кадрлар бўлими

Диққат: сизни суратга оляптилар!

 

Бухгалтериямизда ходимларнинг ҳеч бирини на ёзма, на оғзаки огоҳлантирмаган ҳолда овоз ёзадиган видеокузатув камерасини ўрнатдилар.

Офисда видеокузатув камерасининг ўрнатилиши қандай қилиб тўғри расмийлаштирилади?

Л.Алиева.

 

– Ходимларни кузатиш учун видеокамералар ўрнатиш далили иш берувчи томонидан меҳнат шарт-шароитларининг ўзгартирилиши (меҳнат шартларининг ўзгартирилиши) ҳисобланади.

Видеосуратга олиш ходимларнинг ҳуқуқларини бузмаслиги учун қуйидагича хатти-ҳаракат қилиш мақсадга мувофиқ:

1) видеокузатувни тартибга солувчи, видеокамералар ўрнатишдан мақсад белгиланган ички локал ҳужжатни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

2) камида 2 ой олдин ходимларни видеокузатув камералари ўрнатилиши ҳақида тилхат олган ҳолда хабардор қилиш, ходимларни меҳнат шартларидаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида огоҳлантириш. Кўрсатилган муддатни қисқартиришга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Ушбу таомил жорий этилишидан олдин: «Диққат! Видеокузатув» ёки «Видеокузатув олиб борилмоқда» деб ёзилган маълумот тахтачаларини жойлаштириш.

«Кузатув остида» ишлашга рози бўлмаган ходим билан меҳнат шартномаси у янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли бекор қилиниши мумкин, бунда ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади (МКнинг 89-моддаси).

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 2535 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2017-04-25 10:29:11, Гость_ostapbek@mail.ru:
Корхона рахбари корхонага олинган бухгалтерия ходимини ишга кобилияти бор йуклигини билиб туриб олади.Бухгальтерия иши номуайян вактни талаб этади, уз ишини бажариб куйиб бемалол дам олиб утиришлари мумкин. Кайсидир бухгальтер бир ишни бир ойда бажарса, бириси шу ишни бир кунда тугатиши мумкин!Лекин бухгальтерияга кузатув камерасини куйиш менимча шу корхона эгасини уз ходимларига ишонмаслигидан келиб чикади.Ишонмасанг ишлатма-бу менинг шу кунги шиоримга айланган. 1986 йилдан буен бухгальтер, иктисмодчи булиб ишлайман,катта корхоналар пул маблагларини каерга сарфлашни билмай колганларида шу ишларни килишса керак. Корхона бухгальтерия ходимларига эса ишончни йукотмасликларини тавсия этаман.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика