Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 10 / 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Тараққиёт стратегияси маркази иш бошлади

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 7 февралдаги Фармони билан 2017–2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқлангани ўзбек давлат бошқаруви тарихида янги босқични бошлаб берди. Мазкур ҳужжатда аниқ, ҳаётий ислоҳотлар ва уларни амалга ошириш механизмлари белгилаб берилгани мамлакатимизда ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятни ҳар томонлама уйғун, жадал ривожлантириш, барча соҳани модернизация қилиш ва эркинлаштиришдек буюк мақсадларга хизмат қилади.

 

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 14 февралдаги фармойиши билан Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар белгиланди. Мазкур фармойишга кўра, Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган тадбирларнинг экспертлик ва жамоатчилик муҳокамасини самарали ташкил этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, уларни мукаммал амалга ошириш, фуқаролик жамияти институтларини, экспертлар ва олимларни мамлакатимизни демократлаштириш ҳамда модернизация қилиш жараёнларига фаол жалб этиш мақсадида пойтахтимизда Тараққиёт стратегияси маркази ташкил этилди.

Тараққиёт стратегияси маркази Ҳаракатлар стратегиясидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва натижаларини изчил муҳокама қилиш, давлат органлари ва халқ ўртасидаги очиқ мулоқотни таъминлаш, жамоатчилик назоратини самарали ташкил этишда ўзига хос замонавий медиа-майдон вазифасини ўтайди.

Марказ – нодавлат нотижорат ташкилоти бўлиб, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон адвокатлар палатаси, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари, Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциациялари муассислигида ташкил этилди.

Марказ Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги тадбирлар бўйича илғор хорижий тажриба, халқаро стандартлар, халқаро ташкилотлар ва экспертларнинг баҳолари, фикр-мулоҳазаларини ўрганади. Бу борада амалга ошириладиган тадбирларнинг экспертлар ва жамоатчилик ўртасида кенг муҳокама этилишини ташкил қилади, Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган қонун, қонуности ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Марказнинг халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ҳамда таълим муассасалари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Унинг яна бир асосий вазифаси – Ҳаракатлар стратегияси ва унинг асосидаги давлат дастурлари доирасида амалга ошириладиган тадбирлар бўйича аҳолининг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш, улар юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Тараққиёт стратегияси маркази Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда дастлабки медиа майдончасини ташкил қилди. Мазкур зал замонавий интерьер, ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланган. Бу ерда Ҳаракатлар стратегиясининг амалга оширилиши, янги қонун ва қонуности ҳужжатлари, мамлакатимизда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий жараён жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади. Шу мақсадда мунтазам равишда брифинг, ток-шоу, баҳс-мунозаралар, интервью ва матбуот анжуманлари ташкил қилинади. Бу Ҳаракатлар стратегияси амалга оширилиши жараёнини жамоатчилик тартибида тизимли мониторинг қилиш имконини беради.

 

ЎзА материали асосида тайёрланди.

Прочитано: 2571 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика