Пойтахтимизда шаҳар диспетчерлик хизмати куну тун ишлашни бошлади. Истеъмолчилар кун ва туннинг исталган вақтида Тошкентдаги 1055 таниш рақамига қўнғироқ қилсалар, электр, газ ва иссиқлик таъминоти, чакка ўтаётган томлар, тезкор ҳал этишни талаб этувчи бошқа уй-жой-коммунал соҳадаги муаммолар билан боғлиқ масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини қабул қиладилар. Шаҳар диспетчерлик хизмати мурожаатнинг тусига қараб уни туман ҳокимлигига, коммунал таъмирлаш-тиклаш авария хизматига, ХУМШга топширади ва ижросини назорат қилади.
Шунга ўхшаш диспетчерлик хизматлари шаҳарнинг ҳар бир туманида ишлай бошлади:
Олмазор тумани |
– 1070 |
Бектемир тумани |
– 1068 |
Миробод тумани |
– 1079 |
Мирзо Улуғбек тумани |
– 1075 |
Сергели тумани |
– 1071 |
Учтепа тумани |
– 1073 |
Чилонзор тумани |
– 1056 |
Шайхонтоҳур тумани |
– 1077 |
Юнусобод тумани |
– 1078 |
Яккасарой тумани |
– 1074 |
Яшнобод тумани |
– 1076 |