Хусусий корхона директори йилига бир неча марта ходимларга коммунал хизматлар учун пул маблағларини ўтказиб бериб, кейин уларни иш ҳақидан ушлаб қолади.
1. Ходим учун коммунал тўловлар ўтказиб берилиши ҳақидаги буйруқни қачон ва қандай қилиб расмийлаштириш лозим?
2. Бу операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
3. Бу операцияни қайси солиқ ҳисоботларида акс эттириш зарур?
4. Иккала томонда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
О.Аҳатов.
1 |
Корхона пул маблағларини раҳбарнинг буйруғига кўра ўтказиб беради, у ходимнинг ёзма аризаси асосида тўлаш чоғида расмийлаштирилган бўлиши керак.
Буйруқни қуйидагича расмийлаштириш мумкин:
40-сон буйруқ
Тошкент ш. 2016 йил 7 сентябрь
2-сон ишлаб чиқариш цехи бошлиғи Орипов Алишер Юнусовичдан 7.09.2016 йилда келиб тушган аризага мувофиқ
БУЮРАМАН:
Бухгалтерия 2016 йил 10 сентябргача Орипов Алишер Юнусовичнинг коммунал тўловлари учун 200 000 (икки юз минг) сўмни унинг сентябрдаги иш ҳақи ҳисобидан ўтказиб берсин.
Асос: Орипов Алишер Юнусовичнинг 7.09.2016 йилдаги аризаси.
Директор: Раҳимов Д.Д. _____________
имзо
Буйруқ билан танишдим: Орипов А.Ю. _____________
Имзо
2 |
Корхона ходим учун коммунал тўловларни кейинчалик унинг иш ҳақидан ушлаб қолган ҳолда тўлашига доир проводкалар қуйидагича:
Операциянинг мазмуни
|
Ҳисобварақлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
|
Ходимнинг аризасига кўра коммунал ташкилотларга ўтказиб берилган суммалар акс эттирилди
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
Ходимнинг аризасига кўра корхона олдидаги қарзи акс эттирилди
|
4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
Ходимнинг қарзини қоплаш ҳисобига иш ҳақидан ушлаб қолинган суммалар акс эттирилди
|
6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»
|
4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»
|
3 |
ЖШДС бўйича солиқ ҳисоботи шаклларида (2-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) коммунал хизматлар учун қарзни қоплаш ҳисобига иш ҳақидан ушланмалар суммаси тўланган даромад сифатида акс эттирилади:
Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммаси расшифровкасининг (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно) 6, 7-устунларида;
Тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисида маълумотноманинг 019-сатрида.
4 |
Кўрсатилган тўловлар ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши сабабли унда ва корхонада солиқ оқибатлари юзага келмайди.
Анжелика НАМ,
«Norma Online» эксперти.