Корхона Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловада келтирилган Рўйхатнинг VII бўлимида назарда тутилган товарларни ишлаб чиқаради.
Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ЯСТ бўйича имтиёзни қайси пайтдан бошлаб қўллаши мумкин – 2016 йил бошиданми ёки ариза топширган пайтиданми?
О.Аҳатов.
– Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар учун имтиёз ариза топширилган пайтдан бошлаб, бироқ корхона белгиланган мезонларга жавоб берган бутун солиқ даврида қўлланади.
ЯСТ бўйича имтиёз бериш тартиби Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 31.03.2009 йилда 1932-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.
Ушбу имтиёзни қўллаш учун 2016 йил бошидан муайян шартларга мувофиқ келиш зарур.
Биринчидан, корхонангиз 2016 йил бошидан Рўйхатга (28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон қарорга 2-илова) биноан ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар жумласига кириши керак. Яъни ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60%ни ташкил этиши керак.
Иккинчидан, солиқ органига аризани солиқ даври тугагунча, яъни 2016 йил 31 декабргача тақдим этиш зарур.
Шу тариқа, агар корхонангиз 2016 йил бошидан буён белгиланган Рўйхатга биноан ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар жумласига кирса, солиқ даври тугагунча ДСИга ариза топшириб, 2016 йил бошидан имтиёзни қўллашингиз мумкин.
Дарина АБУХОВИЧ,
«Norma Online» эксперти.