Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 45 / Солиқ тўловчига эслатма

ЯСТ ва ЯИТ: энг кам миқдорда ҳисоблаймиз

 

Кичик корхоналар кўплаб ўта муҳим ижтимоий вазифаларни ҳал қиладилар – янги иш ўринларини яратадилар, инвестиция қиладилар, истеъмол бозорини товарлар ва хизматлар билан тўлдирадилар. Айни шу сабабли уларга солиқ имтиёзлари ва преференциялари тақдим этилади. Бугунги кунда хўжалик юритувчи субъектларнинг 90–95%и солиқларни соддалаштирилган тизим бўйича тўлайди, бюджет даромадларининг катта қисмини эса йирик корхоналардан тушган тушумлар шакллантиради. Буларнинг барчаси кичик бизнеснинг солиқ юки жуда озлигидан, ҳақиқатан ҳам давлат унинг учун мақбул шароит яратишга интилаётганидан далолат беради.

 

Бироқ кичик тадбиркорлик субъектларининг бир қисми давлатнинг ушбу сиёсатини ўзгача қабул қилиб, шу солиқлардан ҳам бўйин товлаш йўлларини излашади. Савдо, хизмат кўрсатиш ёки умумий овқатланиш, қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳасида ишловчи кўпгина компаниялар нақд тушумларининг ҳаммасини ҳам банк ҳисобрақамлари орқали ўтказмасликлари сир эмас. Бу пулдан нолегал маош тўланади, ҳисобга олинмаган товарлар шу пулга сотиб олинади. Моҳиятан олганда, нолегал фаолият амалга оширилади, иқтисодиётда эса «параллель» – ҳисобга олинмаган ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва ҳ.к. юзага келади.

Солиқ юкини янада бир текис ва адолатли тақсимлаш учун «хуфия» оборотлар легаллаштирилишини қўрқитиш чоралари эмас, балки биринчи навбатда иқтисодий дастак ва механизмлар таъминлаши керак. Уларнинг моҳияти оддий: солиқ назоратига олиш «мураккаб» бўлган фаолият соҳаларида ишловчи тадбиркорлик субъектига тўланадиган солиқларнинг энг кам миқдорлари белгиланади. Бундай тизимнинг камчиликлари ҳам бўлишига қарамай, жаҳон амалиётида ушбу муаммони ҳал қилишнинг бошқа самаралироқ дастаклари топилмади.

Энг кам миқдордаги солиқларнинг бир нечта тури мавжуд бўлганда тўловчиларда ҳар бир аниқ вазиятда уларни қўллашга доир саволлар юзага келади. Жадвал шаклида тайёрланган материал энг кам солиқ базасини тўғри ҳисоблашда ёрдам беради.

 

Ягона солиқ тўлови

Солиқ кодексининг 360-моддасига мувофиқ, ЯСТ солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланади. Бунда ЯСТ солишни нафақат Солиқ кодекси, балки бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам тартибга солади. Улар билан тўловчилар учун ЯСТнинг энг кам миқдори белгиланган.

Солиқнинг энг кам миқдори – ундан кам тўлаш мумкин бўлмаган миқдор. Реал тушум, тегишинча, ЯСТ суммаси камайтирилишини бартараф этиш учун солиқ солишнинг энг кам даражасини белгилашда 2 хил усулдан фойдаланадилар:

1) чакана савдо корхоналари учун ЯСТнинг энг кам миқдори. У айнан шундай фаолият турини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) учун ўрнатилган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас;

2) қолган корхоналар учун ЯСТнинг энг кам миқдори солиқ тўловчи эгаллаб турган майдондан келиб чиқиб ҳисобланадиган ер солиғи суммасининг 3 бараваридан кам бўлиши мумкин эмас.

ЯСТнинг энг кам миқдори ҳар чоракда, ҳисобот чорагининг ҳар ойи учун қатъий белгиланган солиқ суммаларини қўшиш орқали аниқланади. Энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ уч босқичда ҳисобланади ва тўланади: ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси аниқланади, ЯСТнинг энг кам миқдори аниқланади, ЯСТнинг ҳисоб-китоб қилинган ва энг кам суммалари солиштирилади. Солиқнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоб қилинган суммасидан ошганда солиқ қўшимча ҳисобланади.

 

ЯСТнинг ЭНГ КАМ МИҚДОРИ БЎЙИЧА АХБОРОТ

 

Т/р

 

Энг кам миқдорни қўлловчи тўловчилар

 

Солиқ солиш объекти

 

Солиқ ҳисоб-китоби

 

Ҳисобот даври

 

Энг кам миқдорни қўллашга доир низом

 

Солиқнинг энг кам миқдори ёки солиқ солинадиган энг кичик объект

 

Энг кам миқдорни аниқлаш муддатлари

 

Солиқ ёки объектнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби

 

Солиқларни қўшимча ҳисоблаш

 

1

 

Чакана савдо корхоналари

 

Товар обороти

 

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси:

ҲСяст = ССЯТ х С, бунда:

ССЯТ – ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган товар обороти;

С – ЯСТнинг ўрнатилган ставкаси

Чорак

 

АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган

 

Айнан шундай фаолият турини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдори

 

Чорак якунларига кўра

 

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси айнан шундай фаолият турини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркор томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаслиги керак

 

Қатъий белгиланган солиқ ҳисобланган ЯСТдан ошганда бюджетга қатъий белгиланган солиқ тўланади

 

2

 

Қолган барча корхоналар (айримларини истисно этганда)

 

Ялпи тушум

 

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси:

ҲСяст = ССЯТ х С, бунда:

ССЯТ – ҳисобот даври учун солиқ солинадиган ялпи тушум;

С – ЯСТнинг ўрнатилган ставкаси

Чорак

 

АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган

 

Пасайтирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда эгаллаб турган ер участкаси майдонидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқариладиган ер солиғининг уч баравар суммаси

 

Чорак якунларига кўра

 

ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби:

ЭКМяст = 3 х С х К1 х К2, бунда:

С – ер солиғи (мазкур жой ва ер тоифаси учун белгиланган энг кам ставкаларда);

К1 – амалга оширилаётган фаолият туридан келиб чиқиб қўлланиладиган пасайтирувчи коэффициент;

К2 – юридик шахснинг жойлашган жойидан келиб чиқиб қўлланиладиган пасайтирувчи коэффициент

Энг кам миқдордан ошганда энг кам миқдорнинг ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммасидан ошган суммасига ЯИТ қўшимча ҳисобланади

 

 

Ягона ижтимоий тўлов

ЯИТ ҳар ойда, солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланади (Солиқ кодексининг 310-моддаси). У солиқ солинадиган базадан келиб чиқиб ҳисобланган, бироқ энг кам миқдордан оз бўлмаган суммада бюджетга тўланади.

ЯИТнинг энг кам миқдори фаолият турига қараб ҳисобланади:

чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш корхоналари томонидан – ходимлар сонининг энг кам меъёрлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондини ҳисобга олган ҳолда;

фермер хўжаликлари томонидан – ҳар бир ходими учун ойига ЭКИҲнинг 50%и миқдорида;

кичик бизнес субъектлари томонидан – ҳар бир ходими учун ойига ЭКИҲнинг 65%и миқдорида;

қолган ЯИТ тўловчилари томонидан – ҳар бир ходим учун ойига 1 ЭКИҲ миқдорида.

Энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда тўланадиган ЯИТ 3 босқичда: аввал – солиқнинг энг кам миқдори, сўнг – унинг ҳисоб-китоб суммаси ва, ниҳоят – қўшимча ҳисобланган миқдори ҳисобланади.

ЯИТнинг энг кам миқдори ҳар ойда ортиб бормайдиган якун билан ҳисобланади. У ҳисобот ойида барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларидан келиб чиқиб жами корхона бўйича аниқланади.

Энг кам норматив МҲТФ ҳисоб-китоб суммасидан ошганда фарқ бўйича «иш ҳақи» солиқларининг жами ставкасидан келиб чиққан ҳолда солиқлар қўшимча ҳисобланади. У қуйидаги ставкаларни ўз ичига олади: ЯИТ (тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун); фуқароларнинг суғурта бадаллари; ЖШДС (суммани фуқароларнинг ШЖБПҲга ажратиладиган 1%ига камайтирмасдан). Бунда ЖШДСнинг энг кам ставкаси ҳисобга олинади.

 

ЯИТнинг ЭНГ КАМ МИҚДОРИ БЎЙИЧА АХБОРОТ

 

Т/р

 

Энг кам миқдорни қўлловчи тўловчилар

 

Солиқ солиш объекти

 

Солиқ ҳисоб-китоби

 

Ҳисобот даври

 

Энг кам миқдорни қўллашга доир низом

 

Солиқнинг энг кам миқдори ёки солиқ солинадиган энг кичик объект

 

Энг кам миқдорни аниқлаш муддатлари

 

Солиқ ёки объектнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби

 

Солиқларни қўшимча ҳисоблаш

 

1

 

Барча корхоналар (чакана савдо, умумий овқатланиш, қурилиш ва ҳ.к. корхоналардан ташқари)

 

Солиқ кодексининг 172-моддасига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар

 

ЯИТнинг ҳисоб-китоб суммаси:

ҲСяит = ССЯТ х С, бунда:

ССЯТ – ҳисобот ойи учун солиқ солинадиган база;

С – ЯИТнинг ўрнатилган ставкаси

Ой

 

АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган

 

Фермер хўжаликлари учун – ҳар бир ходими учун ойига ЭКИҲнинг 50%и миқдорида; микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – ҳар бир ходими учун ойига ЭКИҲнинг 65%и миқдорида;

қолган тўловчилар учун – ҳар бир ходим учун ойига 1 ЭКИҲ миқдорида

 

Ой якунларига кўра

 

ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби: МРяит = К/n х N, бунда:

К – бир ойда барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари сони;

n – корхонада белгиланган бир ойдаги иш кунлари сони;

N – бир ходим учун бир ойда ЯИТ нормативи (ЭКИҲнинг 50%и, 65%и, 100%и)

ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоб суммасидан ошганда энг кам миқдорнинг ҳисоб-китоб суммасидан ошган суммасига ЯИТ қўшимча ҳисобланади

 

2

 

Чакана савдо корхоналари

 

Солиқ кодексининг 172-моддасига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар

 

ЯИТнинг ҳисоб-китоб суммаси:

ҲСяит = ССЯТ х С, бунда:

ССЯТ – ҳисобот ойи учун солиқ солинадиган база;

С – ЯИТнинг ўрнатилган ставкаси

Ой

 

АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон ва 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган

 

Белгиланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри

 

Ой якунларига кўра

 

2 босқичдаги ҳисоб-китоби:

1) ходимларнинг умумий шартли сони ҳисоб-китоби – ходимлар ҳисоб-китоби савдо зали майдони, иш режими, жойлашган жойига боғлиқ;

2) ойлик МҲТФнинг энг кам меъёри ҳисоб-китоби: МҲТФmin = КХС х Тк х ЭКИҲ, бунда:

КХС

умумий шартли ходимлар сони;

Тк – ҳисобланган тариф коэффициенти

 

МҲТФнинг энг кам меъёри ҳисоб-китоб суммасидан ошганда фарқ бўйича солиқларнинг жами ставкасидан келиб чиқиб улар қўшимча ҳисобланади:

СС = фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкаси + ЯИТ ставкаси + ЖШДСнинг энг кам ставкаси

3

 

Умумий овқатланиш корхоналари

 

Солиқ кодексининг 172-моддасига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар

 

ЯИТнинг ҳисоб-китоб суммаси:

ҲСяит = ССЯТ х С, бунда:

ССЯТ – ҳисобот ойи учун солиқ солинадиган база;

С – ЯИТнинг ўрнатилган ставкаси

Ой

 

АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон ва 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган

 

Белгиланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри

 

Ой якунларига кўра

 

2 босқичдаги ҳисоб-китоби:

1) ходимларнинг умумий шартли сони ҳисоб-китоби – ходимлар ҳисоб-китоби умумий овқатланиш корхонасининг тури, столлар сони, бир ҳафтада ишлаш давомийлиги, жойлашган жойига боғлиқ;

2) ойлик МҲТФнинг энг кам меъёри ҳисоб-китоби: МҲТФmin = КХС х Тк х ЭКИҲ, бунда:

КХС

умумий шартли ходимлар сони;

Тк – ҳисобланган тариф коэффициенти

МҲТФнинг энг кам меъёри ҳисоб-китоб суммасидан ошганда фарқ бўйича солиқларнинг жами ставкасидан келиб чиқиб улар қўшимча ҳисобланади:

СС = фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкаси + ЯИТ ставкаси + ЖШДСнинг энг кам ставкаси

4

 

Қурилиш ташкилотлари

 

Солиқ кодексининг 172-моддасига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар

 

ЯИТнинг ҳисоб-китоб суммаси:

ҲСяит = ССЯТ х С, бунда:

ССЯТ – ҳисобот ойи учун солиқ солинадиган база;

С – ЯИТнинг ўрнатилган ставкаси

Ой

 

АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон ва 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган

 

Белгиланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри

 

Ой якунларига кўра

 

2 босқичдаги ҳисоб-китоби:

1) ходимларнинг умумий шартли сони ҳисоб-китоби:

ХС = СИК / БМ / ИВФ, бунда:

СИК – қурилиш ишларини бажаришда сарфланадиган иш кучи (ҳар бир одамга/соатбай);

БМ – бир неча ойда қурилиш ишларини бажариш муддати;

ИВФ – ҳар бир қурувчи ишчига ўртача ойлик иш вақтининг фонди (миқдори);

2) ойлик МҲТФнинг энг кам меъёри ҳисоб-китоби: МҲТФmin = КХС х Тк х ЭКИҲ, бунда:

КХС

умумий шартли ходимлар сони;

Тк – ҳисобланган тариф коэффициенти

МҲТФнинг энг кам меъёри ҳисоб-китоб суммасидан ошганда фарқ бўйича солиқларнинг жами ставкасидан келиб чиқиб улар қўшимча ҳисобланади:

СС = фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкаси + ЯИТ ставкаси + ЖШДСнинг энг кам ставкаси

 

Феруз ХАЙРУЛЛАЕВ, эксперт.

 

Прочитано: 3262 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика