Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 45 / Ишбилармонлик муҳити

Ўзбекистон жаҳон бизнес рейтингидаги мавқеини яхшилади

 

Жаҳон банки томонидан ўтказиладиган бизнес юритишнинг енгиллигини йиллик баҳолашга кўра ўтган йили Ўзбекистон 190 мамлакат орасида 87-ўринни эгаллади. Бунда Жаҳон банки экспертлари Ўзбекистон мавқеини ҳисоботнинг 10 индикаторидан 5 тасида оширди.

 

Корхоналарни рўйхатдан ўтказиш бўйича сезиларли яхшиланиш қайд этилди (25-ўрин, +17 та поғона). Бунга Интернет орқали давлат рўйхатидан ўтказиш соддалаштирилган тартибини амалда рўёбга чиқариш ва тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказишда «бир дарча» тизимини такомиллаштириш имкон яратди.

Бизнесни ташкил этиш тартиб-таомилларини тубдан соддалаштириш бўйича кейинги йилларда кўрилган чора-тадбирлар натижасида бугунги кунда Ўзбекистонда бизнес очишга, мисол учун, Швейцарияга қараганда 1,8 баравар, Германияга қараганда 1,9 баравар, Япония ва Россияга қараганда 2 баравар, Исроилга қараганда 2,2 баравар, Греция ва Испанияга қараганда 2,3 баравар, Ҳиндистонга қараганда 4,7 баравар, Хитойга қараганда 5,5 баравар ва Бразилияга қараганда 14,5 баравар кам вақт сарфланяпти.

Электр тармоқларига уланишда ҳам мамлакатимиз рейтингининг жиддий равишда яхшиланганлиги қайд этилди (83-ўрин, +29 та поғона), бу эса етказиб беришнинг ишончлилиги ошганлиги ва электр энергияси тарифларининг шаффофлиги билан боғлиқ.

Корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, хусусий акциядорларнинг роли ва ҳуқуқларини ошириш бўйича кенг миқёсли ислоҳотлар «Миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш» индикатори бўйича кўрсаткичларни жиддий равишда яхшилаш имконини берди (70-ўрин, +18 та поғона). Акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги ахборотни очиб бериш даражасини яхшилаш, акциядорлик капиталига эгалик қилиш таркибини аниқлаштириш йўли билан миноритар инвесторларни ҳимоя қилишни кучайтиришга йўналтирилган янги меъёр ва механизмларни жорий этиш мавқеларни яхшилаш имконини берди.

Ариза берувчиларни жалб этмасдан ваколатли органлар ўртасида ахборотни электрон айирбошлаш тизимини анчагина яхшилаш ҳисобига мулкни рўйхатдан ўтказиш бўйича мамлакат рейтинги ҳам оширилди (75-ўрин, +12 та поғона).

Қурилишга рухсатномалар бериш соҳасида қонунчиликни изчил такомиллаштириш ва танлов асосида ер участкаларини беришнинг янги шаффоф механизмини жорий этиш Ўзбекистонга мазкур йўналиш бўйича жаҳон рейтингида кўтарилиш имконини берди (147-ўрин, +4 та поғона).

Ўтказилаётган ислоҳотлар туфайли республикамиз 2015–2016 йилларда ерга доир маъмуриятчилик сифатини яхшилаган дунёдаги 17 мамлакат жумласига кирди.

Солиқ юкининг даражаси 38,1%ни ташкил этди, бу эса АҚШ, Германия, Франция, Италия, Австрия, Чехия, Испания, Греция, Япония, Хитой, Ҳиндистон, Россия ва бир қатор бошқа мамлакатлардагига нисбатан анча паст.

Тадқиқот маълумотларига кўра, Ўзбекистон иш берувчилар учун ижтимоий тўловларнинг ягона ставкасини, шунингдек корхоналарнинг фойда солиғи ставкасини камайтириш ҳисобига солиқлар тўлаш билан боғлиқ харажатларни қисқартирган.

Тадбиркорлик фаолияти учун шарт-шароитларнинг енгиллиги бўйича жаҳон рейтингида Янги Зеландия биринчи ўринда турибди. Энг яхши бешликка Сингапур, Дания, Гонконг (Хитой) ва Корея Республикаси ҳам кирган.

Ўзбекистон дунё мамлакатларининг биринчи юзлигига кириб, корхоналарни рўйхатдан ўтказиш; контрактлар ижросини таъминлаш; кредитлаш; миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш; солиқ солиш; мулкни рўйхатдан ўтказиш; электр тармоқларига уланиш сингари йўналишлар бўйича ишбилармонлик иқлимини сезиларли даражада яхшилаганлигини намойиш этди.

 

Ўз ахборотимиз.

Прочитано: 1618 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика