Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 36 / Амалий бухгалтерия

Сайёҳларга кўрсатиладиган хизматлар қандай расмийлаштирилади

 

Корхона ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Асосий фаолият тури – чет эллик сайёҳларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш. Урганч–Бухоро, Бухоро–Самарқанд, Самарқанд–Тошкент шаҳарлари орасидаги узоқ сафарларда сайёҳларга хизмат кўрсатиш жозибадорлигини ошириш ва қўшимча қулайлик яратиш мақсадида яхна ичимликлар, чой ва қаҳва ташкил этган ва тарқатган ҳолда манзарали жойларда қисқа ҳордиқ чиқариш учун бекатларни ташкиллаштириш режалаштирилмоқда. Ана шу мақсадда сайёҳларнинг ҳар бир хизмат кўрсатиладиган гуруҳи учун компания савдо тармоғидан (масалан, Korzinka.uz) маъданли сув, қаҳва, чой, шарбатлар, миллий ширинликлар (ҳолва, парварда, ерёнғоқ ва ҳ.к.), бир марта ишлатиладиган стаканчалар ва салфеткаларни сотиб олади. Юқорида кўрсатилган маҳсулотлар ва ичимликлар қиймати компания харажатларига киритилади, сайёҳлар уларга алоҳида ҳақ тўламайдилар.

Тур вақтида сайёҳларга яхна ичимликлар ва миллий ширинликлар текинга тарқатилишини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? Корхонада солиқ оқибатлари юзага келадими, буни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозим?

Газетхон.

 

– Бунда қуйидаги вариантлар қўлланиши мумкин.

 

1

Агар маҳсулотлар қиймати тур қийматига киритилган бўлса, уларни сотиб олиш харажатлари хизматлар таннархига киритилади.

Сайёҳларда даромадлар юзага келмайди, сабаби шартномада хизмат назарда тутилган.

Бунда битта сайёҳ учун маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлаш ва турда қатнашувчи сайёҳлар сонига қараб уларнинг қийматини харажатларга киритиш тавсия этилади.

Бухгалтерия ҳисобида моддий бойликларнинг харажатларга ҳисобдан чиқарилиши қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг
мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Моддий бойликлар қиймати хизматлар таннархига киритилади

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

Кўрсатилган хизматлар таннархи акс эттирилади

 

9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

Кўрсатилган хизматлар таннархини ҳисобга олувчи ҳисобварақ ёпилади

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»

 

 

2

Агар маҳсулотлар қиймати тур қийматига киритилмаган бўлса, бу амалда текинга бериш саналади. Бундай тарқатиш бир марта бажариладиган операция бўлмай, доим амалга оширилиши боис солиқ солиш мақсадида у товарларни текинга бериш деб ҳисобланади.

Бу Солиқ кодексининг 22-моддаси билан ҳам тасдиқланади, унга кўра реализация қилиш – сотиш, айирбошлаш, беғараз бериш мақсадида товарларни жўнатиш (топшириш).

Товарларни текинга берувчи юридик шахслар уларнинг таннархи ёки уларни олиш баҳосига товарларни реализация қилишдан тушган тушум сифатида қарайдилар ва унга ЯСТ соладилар (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

 

Бухгалтерия ҳисобида товарларнинг текинга берилиши қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Текинга берилган товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилади

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2900-«Товарлар»

 

Сотилган товарларнинг таннархини ҳисобга олувчи ҳисобварақ ёпилади

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

 

Шунингдек мазкур ҳолда чет эллик сайёҳларнинг юридик шахсдан маҳсулотларни текинга олишига солиқ солиш мақсадида уларнинг таннархи (ёки олиш нархи) миқдорида жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзида олган даромадлари деб қаралади (Солиқ кодексининг 177-моддаси).

Бунда корхонада чет эллик сайёҳлар – жисмоний шахслардан тўлов манбаида 20%лик ставкада моддий наф тарзидаги даромад солиғини ушлаб қолиш ва ҳисобот йили тугагандан сўнг 30 кун ичида (Солиқ кодексининг 182, 184, 187-моддалари) Тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисида маълумотномани (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шакллари) ДСИга тақдим этиш мажбурияти юзага келади.

Шу тариқа, тур вақтида сайёҳларга яхна ичимликлар ва миллий ширинликлар тарқатилишига савдо фаолияти деб қаралмаслиги учун ушбу харажатлар тур ўтказиш чиқимларининг таркибий қисми сифатида расмийлаштирилиши керак.

 

Анжелика НАМ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1933 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика