Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 36 / Божхона

Қасамёдга содиқ ўғлонлар

 

Давлат божхона қўмитаси Олий ҳарбий божхона институтида жорий йилда институтга қабул қилинган тингловчиларнинг «Ҳарбий ва божхоначи қасамёди»ни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон парламенти, тегишли вазирлик ва ташкилотлар вакиллари, ота-оналар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

 

Давлат ҳокимияти тизимининг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлмиш божхона хизмати мамлакатимизнинг иқтисодий манфаатлари ва хавфсизлигининг ҳимоясига масъул орган ҳисобланади. Табиийки, бу вазифаларни амалга оширишда замонавий билимларни чуқур ўзлаштирган, юқори малака ва амалий тажрибага эга бўлган божхона тизими ходимларининг ўрни катта.

2003 йилда Президентимиз ­Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган Марказий Осиё минтақасида ягона Олий ҳарбий божхона институтида ҳозирги кунда божхона иши ва юриспруденция мутахассисликлари бўйича малакали божхоначи кадрлар тайёрланмоқда. Шу пайтга қадар мазкур ўқув даргоҳида таҳсил олган мингдан ортиқ кадрлар ҳозирда республикамизнинг турли божхона органларида хизмат қилмоқда.

Тадбирда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қ.Жўраев, Давлат божхона қўмитаси раиси З.Дусанов, Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлари уюшмаси раиси Д.Кудриддинов ва бошқалар божхона хизматининг энг муҳим мезони – адолатли бўлиш, қонунларга оғишмай амал қилиш эканлигини, божхона ходимидан нафақат ўз касбининг сирларини чуқур эгаллаш, балки халқимиз маънавияти ҳамда олижаноб ахлоқий фазилатларни ўзида мужассам этиши зарурлигини алоҳида таъкидлашди.

Институтда божхона расмийлаштирувини ташкил этиш, криминалистика техникаларини ўрганиш синфлари, божхона постининг моделлаштирилган ўқув аудиторияси, хорижий тилларни ўрганиш аудиториялари, ҳарбий машғулотлар хоналари, божхона экспертизаларини амалга оширишга мўлжалланган замонавий воситалар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозланган лаборатория, автомобиль тайёргарлиги бўйича махсус ўқув тренажёрлар ҳамда транспортда амалий машқлар ўтказиш синфлари мавжуд. Шунингдек, иккита замонавий ётоқхона, кутубхоналар, спорт мажмуаси, тренажёр заллари, тир, ёзги ва қишки сузиш ҳавзалари, теннис корти ва бошқа зарур иншоотлар тингловчилар ихтиёрида.

– Юртимиз божхонаси Ватанимиз остонасидир. Бу остонанинг поклиги, ундан ёвуз ниятлар ва ғаразли кимсалар ўтмаслиги кўп жиҳатдан биз – бўлажак божхоначиларга боғлиқ, – дейди тингловчи Мамажон Жўрақулов. – Бугун қасамёд қабул қилган биз тингловчилар ҳам келажакда ана шу масъулиятни чуқур англайдиган соҳанинг профессионал ходимлари бўлиб етишиб чиқишга ваъда берамиз.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

Прочитано: 1543 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика