Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 36 / Имтиёзли режимда

Бўшаган маблағлардан фойдаланганингизни ҳисоб-китобда кўрсатинг

 

Корхона ЯСТ тўловчиси ҳисобланиб, Президентнинг ПҚ-1050-сон қарорида назарда тутилган имтиёздан фойдаланади.

1. Агар корхоналар ушбу имтиёздан фойдаланса, Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга 1, 2, 3-иловаларни кимга ва қайси муддатларда тақдим этиш зарур?

2. Кўрсатилган шаклларни ўз вақтида тақдим этмаслик қандай оқибатларга олиб келади?

Газетхон.

 

1

Солиқлар ва божхона имтиёзлари берилиши натижасида бўшаган маблағлардан мақсадли фойдаланганлигини тасдиқлаш учун хўжалик юритувчи субъектлар ҳар йили йиллик молиявий ҳисоботга қўшиб солиқ органларига ­1463-сон Низомга 1-иловага биноан шаклда улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоб-китобни тақдим қиладилар (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомнинг ­14-банди, бундан кейин – 1463-сон Низом).

1463-сон Низомга 2 ва 3-иловалар божхона имтиёзлари берилган хўжалик юритувчи субъектлар реестрларининг шакллари ҳисобланиб, уларни божхона органлари тўлдиради. Божхона органлари ушбу шаклларни Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига юборадилар. Имтиёзга эга хўжалик юритувчи субъектлар ушбу шаклларни тўлдирмайдилар.

Президентнинг «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон) мувофиқ имтиёзларни қўллаш учун Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 31.03.2009 йилда 1932-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 1932-сон Низом) 2 ва 3-иловаларда келтирилган ариза ва маълумотномани ҳам тўлдиришингиз керак.

1932-сон Низомга 2-иловада солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар ва преференциялар тақдим этиладиган ариза шакли кўрсатилган (1932-сон Низомнинг 4-банди). Бунда уни тақдим этиш муддати кўрсатилмаган. Корхона ариза тақдим этиши билан имтиёзли маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашаётгани ҳақида хабар берар экан, у имтиёз қўллана бошлайдиган муддатдан кечиктирмай тақдим этилиши шарт.

Имтиёз берилган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ҳақиқатда ихтисослашганлигини тасдиқлаш учун имтиёзлардан фойдаланган корхоналар йил якунлари бўйича солиқ ҳисоботи билан бирга солиқ органларига ­1932-сон Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ Маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этадилар (1932-сон Низомнинг 7-банди).

 

2

Хўжалик юритувчи субъектлар ҳисоб-китоблар тўғри бўлиши ва ўз вақтида тақдим этилиши учун жавобгардир. Улар тақдим этилмаган ёки ўз вақтида тақдим этилмаган тақдирда хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий жазо қўлланади (1463-сон Низомнинг 16-банди).

Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчи – юридик шахснинг мансабдор шахси маъмурий жавобгарликка тортилади (Солиқ кодексининг 115-моддаси).

Бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга солиқларни, бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, ЭКИҲнинг 3 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 175-моддаси).

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1977 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика