Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 36 / Устуворликлар

Мардлик ва жасорат кўрсатганлар

 

Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Унда қўмита Марказий аппарати шахсий таркиби, Тошкент шаҳри ва пойтахт вилояти божхона бошқармалари, «Тошкент-Аэро» ИБК, Олий ҳарбий божхона институти, Миллий кинология маркази вакиллари, ОАВ ходимлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

 

Анъанага мувофиқ, тантанали йиғилиш давлатимизнинг мадҳия садоси остида бошланди. Йиғилганларни байрам билан қутлар экан, ДБҚ раиси З.Дусанов ушбу йилда мустақиллик байрами диёримизда «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори остида кенг нишонланаётгани алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда жамият ҳаётининг барча соҳаларида кенг кўламли демократик ислоҳотлар ўтказилди, ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий тизимни тубдан янгилашнинг, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари қўйилди. Бундай давлатда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, ор-номуси, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

Маънавий қадриятларнинг тикланиши, миллий ўзликни англаш ҳиссининг ўсиши учун шарт-шароитлар яратилиши, ислоҳотларнинг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини тўлиқ таъминлашга қаратилганлиги, мулк ҳуқуқининг мустаҳкамланганлиги инсонлар дунёқарашини, улар ҳаётининг мазмун-моҳиятини тубдан ўзгартирувчи муҳим омил бўлиб хизмат қилди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, божхона органлари ходимлари ҳам самарали хизмат қилиб, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, мамлакатимиз иқтисодий барқарорлигини таъминлашга ўзининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Жумладан, ҳукуматимиз томонидан божхона тўловлари бўйича белгиланаётган истиқбол режа кўрсаткичларини бажаришнинг барча чоралари кўрилмоқда.

Соҳа ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам доимий эътиборда. Чунончи, яқинда пойтахтимизнинг Сергели туманида 40 та хонадондан иборат 2 та хизмат уйидаги бунёдкорлик ишлари якунига етказилди. Барча қулайликлар яратилган, замонавий мебель жиҳозлари ва маиший техникалар билан таъминланган мазкур хизмат уйлари божхоначиларга Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига муносиб тўёна бўлиши шубҳасиз!

Божхона ходимларининг меҳнати давлатимиз раҳбари, республика ҳукумати томонидан ҳамиша муносиб тақдирланиб келинмоқда. Хусусан республикамиз ­Президентининг Фармони билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органларининг бир гуруҳ ходимлари, шу жумладан 5 нафар божхоначилар давлатимизнинг юксак мукофотлари – «Дўстлик» ва «Мардлик» орденлари, «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун» ва «Шуҳрат» медалларига сазовор бўлдилар.

Шунингдек, тадбирда бир гуруҳ божхона ходимлари ва фахрийларига «Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишони тақдим қилинди. Бундан ташқари, қўмита буйруғига биноан тизимда узоқ йиллар ўрнак кўрсатиб хизмат қилган божхона фахрийлари, айни пайтда хизмат вазифаларига виждонан ёндошиб меҳнат қилаётган бир гуруҳ божхоначилар ҳам тақдирланишди.

Тадбир давомида уларга мукофотлар тантанали равишда топширилди.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

Прочитано: 2407 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика