Norma.uz
Норма маслахатчи / 2016 йил / № 33 / Кадрлар бўлими

Ҳар бир шартноманинг ўз муддати бор

 

Акциядорлик жамиятининг ижрочи директори (бошқарув раиси) ўз ваколатлари бир йиллик муддат билан чекланганлиги сабабли маъмурий-бошқарув ходимлари билан меҳнат шартномаларини ҳар йили узайтириш ёки бекор қилиш имконияти ҳақида қарор қабул қилган ҳолда1 йилга тузишга ҳақлими? У билан меҳнат шартномасини кузатув кенгаши раиси 1 йилга имзолаган.

Л.Ерманов.

 

Йўқ, АЖнинг ижрочи директори бундай ҳуқуққа эга эмас.

Одатда, муддатли меҳнат шартномалари Меҳнат кодексининг 76-моддасида назарда тутилган номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳоллардагина тузилади.

Улар қуйидаги ҳолларда:

бажарилажак ишнинг хусусияти – бажариш учун ходим олинган ишни маълум бир муддат ўтгандан кейин объектив сабабларга кўра давом эттиришнинг имкони бўлмаслиги олдиндан маълум бўлса, яъни у муддатли хусусиятга эга бўлса;

бажариш учун ходим олинган ишни бажариш шартлари. Мазкур ҳолатда ишнинг ўзи доимий хусусиятга эга бўлиши мумкин, бироқ уни бажариш шартлари у билан номуайян муддатга меҳнат шартномасини тузишга тўсқинлик қилади (иш жойи сақланадиган ходимлар бўлмаган вақтига бошқа ходимни ишга қабул қилиш ва ҳ.к.);

ходимнинг манфаатлари – агар муайян сабабларга кўра муддатли меҳнат шартномаси ходимнинг манфаатини кўзлаб тузилса;

қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда тузилиши мумкин.

МКнинг 76-моддасида келтирилган, ходим билан муддатли меҳнат шартномасини тузиш мумкин бўлган ҳолатлар рўйхати батафсил ҳисобланади.

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 76 ва 79-моддаларида белгиланган меъёрлардан келиб чиқишича, АЖда жамият раҳбарлари, кузатув кенгаши аъзолари ва ижроия органи муайян муддатга – унинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилган ҳолда 1 йилга сайланади (тайинланади).

Булар айни муддатли меҳнат шартномалари тузиладиган ходимлар тоифасидир.

Шу тариқа, АЖ ижроия аппарати ходимлари (шу жумладан бошқарув ходимлари) билан муддатли меҳнат шартномаларини тузаётганда раҳбариятингиз МКнинг 76-моддаси талабларини ҳисобга олиши шарт. Акс ҳолда шартноманинг муддати ҳақидаги шартлари ҳақиқий эмас деб топилади, ходим эса ишга номуайян муддатга биринчи иш кунидан бошлаб қабул қилинган ҳисобланади (ОС Пленумининг 17.04.1998 йилдаги «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланиши ҳақида»ги 12-сон қарори 4-банди 2-хатбошиси, 5-банди).

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2052 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика