Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 33 / Шахсий манфаат

Моҳир жарроҳга бир миллион

 

Тиббиёт соҳасидаги олий таълим муассасаси битирувчиси туман касалхонасида ишлаб беришга йўналтирилди. Унинг иш ҳақи қанча бўлади, жарроҳлик бўлимидаги иши учун қандай устамалар тўланади?

И.Жаъфаров,

бўлажак моҳир жарроҳ.

 

– Саволингиздан кўринишича, давлат тиббиёт муассасасида ишлаб беришга йўналтирилгансиз. Давлат муассасалари тиббиёт ходимларининг меҳнатига тариф тизимига асосан ҳақ тўланади. У тариф сеткаси – белгиланган разрядлар воситасида тиббиёт ходимларининг малака тоифасига қараб уларнинг меҳнатига тўланадиган ҳақни белгилаш имконини берувчи шкаладан фойдаланади. Малака тоифалари профессионализм (назарий билимлар ва амалий кўникмалар) даражасидан, шунингдек иш стажидан келиб чиқиб аттестациялаш натижаларига кўра берилади. У Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 19.01.2015 йилда 2649-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ўтказилади. Разрядлар ходимнинг малака тоифасига қараб берилади (Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг III бўлими, ВМнинг 21.12.2005 йилдаги 276-сон қарорига 2-илова).

Масалан, беморларни операция қиладиган барча номлардаги тоифасиз врач-хирург – 7, иккинчи тоифалиси – 8, биринчи тоифалиси – 9, олий тоифалиси – 10-разряд бўйича тарифланади. Тоифасиз мутахассис врач эса 6, иккинчи тоифалиси – 7, биринчи тоифалиси – 8, олий тоифалиси – ­9-разряд бўйича тарифланади. Яъни ходимларнинг малакаси ва улар бажарадиган ишларнинг мураккаблиги тариф сеткаси асосида белгиланадиган иш ҳақи (ставкалар) миқдорида ҳисобга олинади.

Ўзбекистон Республикаси давлат муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тариф сеткаси ВМнинг 21.12.2005 йилдаги 276-сон қарори (1-илова) билан тасдиқланган.

 

Тариф сеткаси 11 та разряд ва уларга мувофиқ келувчи 11 та тариф коэффициентини ўз ичига олади.

1-жадвал

Давлат муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тариф сеткаси

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари

 

Тариф коэффициентлари

 

1

 

3,148

 

2

 

3,464

 

3

 

3,809

 

4

 

4,191

 

5

 

4,609

 

6

 

5,070

 

7

 

5,578

 

8

 

6,191

 

9

 

6,872

 

10

 

7,629

 

11

 

8,390

 

 

Базавий тариф коэффициентини ҳисоблашда тиббиёт муассасаларининг гуруҳлари бўйича белгиланган (меҳнатга ҳақ тўлашга) тузатиш коэффициенти ҳам ҳисобга олинади (276-сон Низомга 1-илова). Қуйидагилар учун коэффициент миқдори:

амбулатория-поликлиника муассасалари, санитария-эпидемиология назорати хизмати ва 1-гуруҳга кирувчи бошқа муассасалар учун – 1,0;

умумий профилли стационар тиббиёт муассасалари ва бошқалар учун (2-гуруҳ) – 1,03;

ихтисослаштирилган стационар муассасалар учун (3-гуруҳ) – 1,05;

шошилинч ва тез тиббий ёрдам марказлари, тез ёрдам станциялари, ОИТСга қарши кураш Республика ва минтақавий марказлари учун (4-гуруҳ) – 1,15.

Шу тариқа, врачнинг базавий тариф ставкаси республикада амал қилаётган ЭКИҲдан (бугунги кунда – 130 240 сўм), тариф коэффициентидан (1-жадвал) ва тузатиш коэффициентидан келиб чиқиб ҳисобланади.

 

МИСОЛ. Беморларни операция қиладиган тоифасиз врач-хирург туман касалхонасида (умумий профилли стационар тиббиёт муассасаси) ишлайди. Тариф разряди – 7, унга 5,578 тариф коэффициенти мувофиқ келади, муассаса турига кўра тузатувчи коэффициент – 1,03.

Врач-хирургнинг базавий тариф ставкаси (қўшимча тўлов ва устамаларсиз) 748 273 сўмни (5,578 х 130 240 х 1,03) ташкил этади.

 

Базавий маошдан ташқари, тиббиёт ходимларига меҳнат шароити ва хусусияти, иш стажи учун турли қўшимча тўловлар ва устамалар ҳамда амалдаги меъёрий ҳужжатлар, жамоа шартномаси ёки тиббий ташкилотларни моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш ҳақидаги низомларда назарда тутилган ойлик ёки бирйўла тўловлар тўланади.

Чунончи, меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги (ўта хавфлилиги) ва оғир (ўта оғир) шароитлари учун тиббиёт ходимларига қўшимча тўловлар тўланади. Юқумли касалликлар шифохоналари, барча ихтисослардаги хирургия бўлимлари (палаталари) ва стационарларнинг операция блоклари, тери-таносил бўлимларидаги ва бошқа ишлар соғлиқ учун хавфли ва оғир меҳнат шароити деб эътироф этилади. Соғлиқ учун хавфли ва меҳнат шароитлари ўта хавфли бўлганлиги муносабати билан уларда ишлаш ходимлар тариф ставкаларига қўшимча тўлов белгилаш ҳуқуқини берадиган муассасалар ва уларнинг бўлинмалари, шунингдек лавозимлар рўйхати 276-сон Низомга ­2-иловада келтирилган. Қўшимча тўловлар миқдори муассаса тури ва эгаллаб турган лавозимига қараб тариф ставкасига 15%дан 75%гача этиб белгиланади. Масалан, юқумли касалликлар шифохоналари врачларига 15%, хирургия бўлимлари (палаталари) врачлари – кардиохирурглар, нейрохирурглар, микрохирургларга 25% миқдорида ва ҳ.к. қўшимча тўлов тўланиши керак.

Қўшимча тўловнинг бошқа тури меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган, у фақат тиббиёт муассасаларида тунги вақтда ишлаганлик билан боғлиқ. Соат 22.00 дан то соат 6.00 гача бўлган вақт тунги вақт деб ҳисобланади (Меҳнат кодексининг 122-моддаси). Тунги вақтда ишланган ҳар бир соат учун соатбай тариф ставкасининг камида 50%и миқдорида қўшимча ҳақ тўланади (МКнинг 158-моддаси).

 

МИСОЛ. Марказий шаҳар касалхонасининг (2-гуруҳ, тузатиш коэффициенти – 1,03) врач-хирурги, биринчи тоифали мутахассиси (9-разряд, тариф коэффициенти – 6,872) май ойида 150 соат, шундан тунги вақтда – 8 соат ишлади.

Хирургнинг базавий тариф ставкаси 921 860 сўмни (6,872 х 130 240 х 1,03) ташкил этади.

Барча ихтисослардаги хирургия бўлими (палатаси) ва стационарларнинг операция блокларида беморларни операция қилувчи барча номлардаги врач-хирурглар лавозимларида (кардиохирурглар, нейрохирурглар ва микрохирурглардан ташқари),

ишлаш соғлиқ учун хавфли ва меҳнат шароитлари ўта хавфли бўлганлиги муносабати билан тариф ставкасига 15%лик қўшимча тўлов ҳисоблаб ёзилади. Меҳнат шароитларига кўра қўшимча тўлов суммаси 138 278 сўмни ташкил этади.

Тунги вақтда 8 соат ишлаганлиги учун хирургга 24 583 сўм (921 860 / 150 х 0,5 х 8) қўшимча тўланади.

Қўшимча тўловларни ҳисобга олганда врач-хирургнинг бутун иш ҳақи 1 084 721 сўмни (921 860 + 138 278 + 24 583) ташкил этади.

 

Бундан ташқари, бошқа турдаги қўшимча тўлов турлари ҳам, масалан, жуда кам хирургик аралашув ва оқилона харажат билан бемор янада самарали ва тез шифо топишига имкон берувчи энг янги технологиялар ва замонавий ускуналарни қўллаган ҳолда тиббий хизматлар кўрсатувчи врачлар учун тўланади. Қўшимча тўлов миқдори тариф ставкасига 25%ни ташкил этади.

Айрим муассасалар, бўлинмалар ва лавозимларда узлуксиз ишлаганлик ҳам рағбатлантирилади. Узлуксиз иш стажи Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг мутахассислиги бўйича узлуксиз иш стажини ҳисоблаб чиқариш тартибига (276-сон Низомга 3-илова) асосан белгиланади. Узлуксиз иш стажига қараб белгиланадиган устама миқдори тариф ставкасининг 10%идан 80%ига қадар доирада белгиланади.

Бўлажак моҳир жарроҳ сифатида сизга фахрий унвон учун қўшимча тўлов ҳақида ҳам маълумот берамиз. Соғлиқни сақлаш, тиббиёт фани ривожига, соғлом ва ҳар томонлама ривожланган ёш авлодни тарбиялашга салмоқли ҳисса қўшганлиги ҳамда бошқа юксак хизматлари учун тиббиёт ходимларига «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони берилади. Ушбу унвонга эга бўлган ходимларга ЭКИҲнинг 1,6 баравари – 208 384 сўм миқдорида қўшимча тўлов тўланади (276-сон Низомнинг 22-банди).

 

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2613 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика