Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 33 / Амалий бухгалтерия

Пенсия тўловлари ҳисоби

 

Ишловчи пенсионерга кассада (илгари Пенсия жамғармасининг туман бўлимидан ташкилотнинг ҳисоб-китоб рақамига ўтказилган) пенсия берилди.

1. Берилган пенсия суммасини меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари таркибида акс эттириш зарурми?

2. Берилган пенсия суммасини ЖШДС ва ЯИТ бўйича солиқ ҳисоботларига киритиш зарурми?

3. Пенсиянинг ташкилот ҳисоб-китоб рақамига келиб тушиши, унинг ҳисоблаб ёзилиши ва берилишини қандай проводкалар билан акс эттириш лозим?

Б.Нуримбетов,

ХК бухгалтери.

 

1

Ишловчи пенсионерларга пенсиялар иш жойидан, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан тўланади (АВ томонидан 30.04.2011 йилда 2222-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди). Пенсионер ишлайдиган корхонанинг харажати бўлмаган пенсиялар иш ҳақи таркибига ва ишчи кучини тутиб туриш харажатлари қийматида ҳисобга олинадиган бошқа харажатларга киритилмаслиги керак (1-mehnat «Меҳнат бўйича ҳисобот» давлат статистика ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар).

 

2

Шу билан бирга давлат пенсиялари жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига киради (Солиқ кодексининг 178-моддаси 1-банди). Бунда уларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди (Солиқ кодексининг ­179-моддаси 25-банди).

Бинобарин, ЖШДС бўйича ҳисоботни тўлдираётганда тўланган пенсиялар суммаси Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларнинг (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова) «Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси» 004-сатрида ва «Солиқ солишдан озод қилинадиган даромадларнинг умумий суммаси» 006-сатрида кўрсатилади.

Пенсиялар суммаси Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкасини (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно) (Маълумотларга 1-илова) тўлдираётганда ҳисобга олинади.

Шунингдек пенсиялар Маълумотларга «Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси» 3-иловасининг «Бошқа даромадлар» 06-сатри ва «Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси» 4-иловасининг «Давлат пенсиялари» 032-сатри қийматига киритилади.

Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобида ­(2439-сон Қарорга 10-илова) пенсиялар акс эттирилмайди, сабаби Солиқ кодексининг 306-моддасига мувофиқ, Солиқ кодексининг 172-моддасида кўрсатилган иш ҳақи тарзидаги даромадлар ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объектидир. Пенсиялар эса иш ҳақи тарзидаги даромадларга кирмайди, балки, юқорида айтганимиздек, жисмоний шахснинг бошқа даромадларига киради.

 

3

Бухгалтерия ҳисобида пенсияни ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш операциялари қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

 

Операция

 

Дебет

 

Кредит

 

Пенсия ва нафақалар суммаларига буюртма берилди

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

Пенсия ва нафақаларни тўлашга бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан пул маблағлари келиб тушгани акс эттирилган

 

5530-«Бошқа махсус ҳисобварақлар»

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

Маблағлар махсус ҳисобварақдан ҳисоб-китоб рақамига ўтказилган

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

5530-«Бошқа махсус ҳисобварақлар»

 

Пенсия суммаси пластик карточкага ўтказилган

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Пенсия суммаси уни нақд пул маблағлари кўринишида бериш учун корхона кассасига олинган

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Пенсия нақд пул маблағлари кўринишида берилган

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

5010-«Касса»

 

 

Юридик шахслар иш ҳақини тўлаш кунида ўз маблағлари ҳисобидан пенсияларни тўлаб, кейинчалик ушбу суммаларни Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобига қоплашга ҳақли. Бу ҳолда худди шундай проводкалар қилинади, фақат уларнинг кетма-кетлиги ўзгаради.

 

Лилия ХИСМАТОВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2177 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика