Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 16 / Божхона

Зона битими иштирокчиси бўлсангиз

 

Импортчи божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаган ҳолда олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун божхона органларига «Эркин муомала учун чиқариш» режимига божхона расмийлаштируви пайтида экспорт божхона юк декларациясини ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатни ва Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудигача қилинган харажатларни (қиймат ва тўловларни) тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни тақдим этади. Тадбиркорлик субъектлари – импортёрлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг шарти шундай. Агар экспорт божхона юк декларацияси ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат бўлмаса, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилмайди.

Бироқ, айни пайтда Низомнинг 11-бандида мазкур шарт Ўзбекистон Республикаси томонидан тузилган шартномалар (битимлар) доирасида олиб кирилаётган товарларга татбиқ этилмаслиги кўрсатилган. Шу сабабли 18.10.2011 йилдаги Эркин савдо зонаси тўғрисидаги шартнома доирасида Ўзбекистонга олиб кириладиган товарлар учун импорт божхона божини тўлаш бўйича имтиёзни олиш мақсадида экспорт декларациясини тақдим этиш зарур ёки зарур эмаслигини аниқлаштириб олишни истардим.

Декларант.

 

– Ҳақиқатан ҳам, Тадбиркорлик субъектлари – импортёрлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 22.05.2013 йилдаги 139-сон Қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Низом) мувофиқ, олиб кириладиган товарнинг тасдиқланган қийматига божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилади. Низомнинг 10-бандида қайд этилишича, экспорт божхона юк декларацияси ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилмайди. Шу билан бирга, Низомнинг 11-бандида ушбу шартлар татбиқ этилмайдиган товарлар белгиланган. Уларга Ўзбекистон томонидан тузилган шартномалар (битимлар) доирасида олиб кирилаётган товарлар ҳам киради.

18.10.2011 йилдаги Эркин савдо зонаси тўғрисидаги шартноманинг 2-моддаси 1-бандига кўра, бир тараф божхона божлари ва божхона тўловларига эквивалент бошқа тўловларни тарафнинг божхона ҳудудидан келиб чиққан товар импортига қўлламайди. Божхона кодексининг 4-моддасида назарда тутилишича, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. Бунинг маъноси шуки, Эркин савдо зонаси тўғрисидаги шартномага асосан олиб кирилаётган товарлар учун импорт божхона божини тўлаш бўйича имтиёзларни қўллаш мақсадида экспорт декларациясини мажбурий тақдим этиш талаб этилмайди.

 

Ён дафтарга. Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 13.08.2010 йилда 2131-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, товарнинг 15.04.1994 йилдаги Эркин иқтисодий зонани яратиш тўғрисидаги битим иштирокчи-давлатининг божхона ҳудудидан келиб чиққанлигини гувоҳлантириш учун Ўзбекистон божхона органига Битим иштирокчиси бўлган келиб чиқиш мамлакатининг ваколатли органи томонидан берилган сертификат (СТ-1 шакл) тақдим этилиши лозим. Товар, агар у мазкур Низомнинг II бобида белгиланган келиб чиқиш мезонларига мувофиқ бўлса, Эркин иқтисодий зонани яратиш тўғрисидаги битим иштирокчи-давлатларидан бирортасининг резиденти томонидан экспорт қилинаётган ва Битимнинг бошқа иштирокчи давлати божхона ҳудудидан ушбу Битимнинг иштирокчи-давлати резиденти томонидан олиб кирилаётган бўлса, Эркин иқтисодий зонани яратиш тўғрисидаги битим иштирокчи-давлатининг божхона ҳудудидан келиб чиққан деб ҳисобланади. Бунда резидент деганда, ушбу давлат ҳудудида тузилган ташкилот ёки ушбу давлат ҳудудида доимий яшовчи жисмоний шахс тушунилади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 2328 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика