Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 10 / Айёмингиз муборак, муҳтарама аёллар!

Гулдек нафис, метиндек қатъий!

 

Бугун нафосат соҳибалари орасида парламентимиз сенаторлари, депутатлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, корхона ва ташкилотларда ишбошчи-раҳбарлар, тадбиркор-ишбилармонлар, спорт усталари, бир сўз билан айтганда, исталган соҳа вакилларини учратиш мумкин. Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи божхона органларида эса 300 нафардан ортиқ офицер опа-сингилларимиз хизмат қилиб келмоқда. Бугун улар билан яқиндан танишамиз.

 

Оила юмушларидан ортиб, юрт корига камарбаста бўлаётган аёллар бугун мамлакатимизда кўплаб топилади. Айниқса, Ватан тинчлиги ва осойишталигини кўриқлаш, ҳудудимизга олиб кирилаётган ва олиб чиқилаётган товар-моддий бойликлар қонунийлигини таъминлаш йўлида хизмат қилаётган мард ва жасур йигитларимиз билан бир сафда матонатли, оташқалб хотин-қизларимизнинг ҳам борлиги таҳсинга лойиқ. Шундайлардан бири Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи катта инспектори, божхона хизмати майори Гули Бобоқулова.

Бухоро шаҳрида туғилиб вояга етган Гули ўрта мактабни битиргач, Бухоро Давлат университетинининг тарих факультетига ўқишга кирди. Олий таълим даргоҳида у ўзининг билим-иқтидори билан тенгдошлари орасида обрў-эътибор қозонди, устозлари назарига тушди. Университетни имтиёзли диплом билан тамомлаб, аспирантурада ўқишни давом эттирди. Лекин тақдирнинг чархпалаги уни ота касбига етаклаб келди.

Ражаб Бобоқулов ҳаётининг кўп йилини вилоятнинг божхона тизимида масъул вазифаларда ўтган. Шу тариқа лавҳамиз қаҳрамони 2001 йил март ойидан вилоят божхона бошқармасининг Божхона назоратини ташкил этиш бўлими инспектори вазифасида ишлай бошлади.

– Бу ишда менга устозлик қилган божхона хизмати фидойилари Тўйбибиш Қўлдошева ҳамда подполковник Камол Халиловлардан жуда миннатдорман, – дейди Гули Бобоқулова. – Негаки, касбимиз ниҳоятда масъулият ва синчковликни, қатъий интизомни талаб қилгани туфайли бу устозларимнинг қимматли ўгитлари менга касб сирларини ўрганишда ёрдам берди.

Эндиликда нафақада қарилик гаштини сураётган Ражаб ака ва Ойша оналар қизлари туфайли ташаккурномалар, раҳматлар эшитиб юришганидан мамнун. Албатта, бу уларнинг тўрт фарзандни тўғри тарбиялаб, олий маълумотли қилиб вояга етказганлари, эл қаторига қўшганларнинг самарасидир.

 

Ҳусен ТАНГРИЕВ,

журналист

Прочитано: 1847 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика