Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 09 / Солиқ солиш

Моддий ёрдамми ёки рағбатлантириш

 

«Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг 5.03.2013 йилдаги 9-сонида молиявий аҳволи оғирлиги туфайли ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда кўрсатиладиган моддий ёрдам суммасига солиқ солинмайди деб ёзилган эди.

Мазкур имтиёз 2016 йилда ҳам амал қиладими? Агар буйруқда «Оилавий молиявий аҳволи оғирлиги» туфайли деб ёзиладиган бўлса, моддий ёрдамга солиқ солинадими? Қайси ҳолатларда ходимнинг даромадларига солиқ солинади?

А.Бердимбетова,

МЧЖ бухгалтери.

 

– 2016 йил 1 январга қадар ЖШДС бўйича имтиёз амал қилган эди, унга кўра ходим билан содир бўлган ва ишларни бажариш натижалари билан боғлиқ бўлмаган шахсий тусдаги ҳодисалар, ҳолатлар, тадбирлар (уларга оғир молиявий аҳвол ҳам киритилади) туфайли ЭКИҲнинг 12 баравари миқдорида бериладиган моддий ёрдамга солиқ солинмайди. Шунингдек моддий ёрдамнинг ушбу турига на ЖШДС, на суғурта бадаллари ва на ЯИТ солинмас эди.

Бироқ 2016 йилда ходим билан содир бўладиган шахсий тусдаги ҳодисалар рўйхати аниқлаштирилди. Энди ЭКИҲнинг 12 баравари миқдоригача (йил бошидаги ЭКИҲ миқдори олинади) суммадаги моддий ёрдам солиқ оқибатларисиз жисмоний шахсга фақат фарзанди туғилганлиги, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан берилади. 2016 йилда Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-бандида кўрсатилган моддий ёрдам тариқасидаги қуйидаги тўловлар солиқдан озод қилиниши тарзидаги имтиёз сақланиб қолди:

вафот этган ходимнинг оила ­аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар (ЭКИҲнинг 12 бараваригача);

ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар (ЭКИҲнинг 12 бараваригача);

зилзила, сув тошқинлари ва бошқалар муносабати билан бериладиган тўловлар (тўлиқ миқдорда);

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар (директорнинг буйруғига кўра) (ЭКИҲнинг 12 бараваригача).

2016 йил 1 январдан Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-бандида санаб ўтилмаган моддий ёрдам турлари рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар жумласига киритилади (Солиқ кодексининг 173-моддаси 4-банди) ҳамда уларга ЖШДС, суғурта бадаллари ва ЯИТ солинади. Яъни оғир молиявий аҳволи туфайли тўланадиган моддий ёрдамдан барча турдаги солиқлар олинади.

 

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 3870 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика