Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 09 / Солиқ солиш

Кўчма иш хизмат сафари эмас

 

Корхона Тошкент вилоятида жойлашган. Ишлаб чиқариш зарурати туфайли таъминот бўлимининг экспедитори юкларни кузатиб бориш учун бир кунга Тошкент вилояти шаҳарлари ва Тошкентга юборилади.

Унга хизмат сафари харажатлари тўлаш тўғри бўладими? Корхона жамоа шартномасида экспедитор хизмат сафари харажатларининг миқдорини (суммасини) белгилаш ҳуқуқига эгами?

М.Тоҳиров,

АЖ таъминот бўлимининг бошлиқ ўринбосари.

 

– Сизнинг ҳолатда экспедиторнинг мунтазам хизмат юришларига хизмат сафари сифатида эмас, балки ишларнинг кўчиб юриш тусдалиги учун тегишли устамани тўлаган ҳолда алоҳида меҳнат шароитларига эга бўлган иш сифатида қараш мақсадга мувофиқдир.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқноманинг (АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1-бандига мувофиқ хизмат сафари деб ходимни корхона раҳбарининг фармойиши бўйича, ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга, маълум бир муддатга юбориш тушунилади. Доимий иши йўлда ёки кўчиб юриш билан боғлиқ бўлган ёхуд доимий ҳаракатланувчи тусга эга бўлган ходимларнинг хизмат юзасидан бориб келишлари хизмат сафари ҳисобланмайди. Вақтинчалик тусга эга бўлган ва муайян муддат билан чекланган хизмат сафарларидан фарқ қилиб, кўчиб юришлар билан боғлиқ иш доимий тусда бўлиши керак. Экспедиторнинг лавозим вазифалари бунга тўлиқ даражада мувофиқ келади.

Меҳнат кодексининг 153-моддаси билан иш берувчига меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловларни жамоа шартномаларида, шунингдек касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгилаш ҳуқуқи берилган. Иш берувчи иш хусусиятини кўчиб юриш хусусиятига киритиш мумкин бўлган лавозимлар рўйхатини мустақил равишда белгилаш ва уни локал меъёрий ҳужжатда мустаҳкамлашга ҳақли.

Бундай тўловлар тартиби ва миқдорлари Фаолият тури ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ишларнинг сайёр ва кўчиб юриш хусусияти билан боғлиқ устамаларни тўлаш тўғрисидаги низом (Меҳнат вазирлигининг 17.11.1992 йилдаги ­11/30-сон қарори билан тасдиқланган) билан тартибга солинган.

МКнинг 171-моддаси ишининг хусусияти кўчиб юриш билан боғлиқ ходимларнинг йўлкира харажатлари, яшаш, иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган қўшимча харажатлар учун тўлов олиш ҳуқуқини тасдиқлайди. Шу тариқа, агар ходимнинг лавозим вазифалари корхонадан ташқарида доимий ишни назарда тутса, иш берувчи унга меҳнат шартномасида (ёки исталган бошқа ички меъёрий ҳужжатда) тегишли харажатларни қоплаган ҳолда ишнинг кўчиб юриш хусусиятини белгилашга ҳақлидир.

Солиқ солиш мақсадида доимий иши кўчиб юриш хусусиятига эга бўлган ходимларга Низомда назарда тутилган нормалар доирасида тўланадиган компенсация тўловлари жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди (Кодекснинг 171-моддаси 2-қисми 8-банди), ­яъни уларга солиқ солинмайди. Агар улар нормадан ошиб кетса, ушбу ҳолда уларнинг нормадан ортиқча қисми меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида даромадга киритиладиган компенсация тўловлари сифатида қаралади (Солиқ кодексининг 171-моддаси 5-қисми) ва уларга ЖШДС, суғурта бадаллари ва ЯИТ солинади.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2200 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика