Умумбелгиланган солиқларни тўловчи АЖ бошқа ҚК АЖнинг 100 000 минг сўмлик акцияларига эгалик қилади. Улар узоқ муддатли инвестициялар ҳисобварағида ҳисобга олинади. ҚК АЖ тугатилаётганлиги муносабати билан биз акциядорлар умумий йиғилишининг қарори ва раҳбариятнинг буйруғига кўра унинг мол-мулкини ўз балансимизга қабул қилишимиз керак – узоқ муддатли инвестициялар ҳисобварағини камайтириш ҳисобига 500 000 минг сўм қийматидаги асосий воситалар объектларини ва 8 000 минг сўмлик ТМЗларни кирим қилишимиз лозим.
Бухгалтерия ҳисобида акциядорга тугатилган акциядорлик жамиятидан асосий воситалар ва ТМЗларнинг келиб тушиш тартиби қандай? 0610-«Қимматли қоғозлар» ҳисобварағи бўйича операциялар ҳисобда қандай акс эттирилади?
А.Безвиконная,
АЖ етакчи бухгалтери.
– Тугатилаётган акциядорлик жамиятининг мол-мулки акциядорлар ўртасида тақсимлаш «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг (26.04.1996 йилдаги 223-I-сон, 6.05.2014 йилдаги ЎРҚ–370-сон Қонун таҳририда) 100-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
Солиқ кодексининг 22-моддасида белгиланишича, юридик шахс тугатилганда мол-мулкни тақсимлашдан олинган, бундан муассис устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида киритган мол-мулкнинг қиймати чегириладиган даромадлари дивидендлар деб эътироф этилади. Шу боис сизнинг ҳолатингизда солиқ оқибатлари юзага келади. Тугатилаётганда олинган мол-мулк қиймати ва акцияларнинг номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сизнинг дивидендлар тарзидаги даромадингиз ҳисобланади ва унга тўлов манбаида 10%лик ставка бўйича солиқ солинади.
Бундай операциялар бўйича молиявий натижаларни аниқлаш учун шуни ҳисобга олиш муҳимки, 12-сон БҲМС «Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш»га (АВ томонидан 16.01.1999 йилда 596-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ молиявий инвестицияларни харид қилиш чоғида улар харид қиймати бўйича баҳоланади. Бу қийматга брокерлар хизмати учун тўланган ҳақ, банк хизмати учун тўловлар, божлар ва бошқа харажатлар киритилади. Шу боис мазкур сумма 0610-«Қимматли қоғозлар» ҳисобварағида ҳисобга олинади ва акцияларнинг номинал қийматига тенг бўлмаслиги мумкин.
Сиз баён қилган вазиятда тугатилаётган ҚК АЖдан мол-мулкини олишда молиявий натижа даромад ҳисобланади ва олинган дивидендлар суммасини аниқлаш керак бўлади, бунда мазкур АЖ томонидан тўланган солиқ қуйидаги формула бўйича айириб ташланади: олинган мол-мулк қиймати – акцияларнинг номинал қиймати – дивидендларга 10%лик солиқ.
Сиз берган маълумотлардан 0610-ҳисобварақ бўйича ҳисобга олинадиган сумма акцияларнинг номинал қийматига тенг ёки тенг эмаслиги аниқ эмас. Инвестицияларни ҳисобдан чиқариш ва тугатилаётган ҚК АЖдан мол-мулкни балансга қабул қилиб олиш ҳолатларини бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга 2 та мисол келтирамиз:
акциялар номинал қиймати бўйича ҳисобга олинади
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, минг сўм
|
Ҳисобварақлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Қимматли қоғозлар – тугатилаётган АЖ акцияларининг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди
|
100 000
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
0610-«Қимматли қоғозлар»
|
Дивидендлар кўринишидаги даромад акс эттирилди (500 000 + 8 000 – 100 000)
|
408 000
|
4840-«Олинадиган дивидендлар»
|
9520-«Дивидендлар кўринишидаги даромадлар»
|
Дивидендлардан тўлов манбаида ушлаб қолинган солиқ акс эттирилди (408 000 х 1%)
|
40 800
|
9820-«Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
|
4840-«Олинадиган дивидендлар»
|
||
Тугатилаётган АЖнинг мол-мулкини тақсимлаш тартибида асосий воситалар ва ТМЗ келиб тушди (дивидендларга солиқ айириб ташланади) (500 000 + 8 000 – 40 800) |
467 200
|
0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»; 1000-«Материаллар» |
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» – 100 000 сўм; 4840-«Олинадиган дивидендлар» – 367 200 сўм |
акцияларнинг номинал қийматдан юқори бўлган баланс қиймати (мисол учун, уларнинг номинал қиймати 70 000 минг сўмни ташкил қилади)
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, минг сўм
|
Ҳисобварақлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Қимматли қоғозлар – тугатилаётган АЖ акцияларининг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди
|
100 000
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
0610-«Қимматли қоғозлар»
|
Дивидендлар кўринишидаги даромад акс эттирилди (500 000 + 8 000 – 70 000)
|
438 000
|
4840-«Олинадиган дивидендлар»
|
9520-«Дивидендлар кўринишидаги даромадлар»
|
Дивидендлардан тўлов манбаида ушлаб қолинган солиқ акс эттирилди (438 000 х 1%)
|
43 800
|
9820-«Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
|
4840-«Олинадиган дивидендлар»
|
||
Тугатилаётган АЖнинг мол-мулкини тақсимлаш тартибида асосий воситалар ва ТМЗ келиб тушди (дивидендларга солиқ айириб ташланади) (500 000 + 8 000 – 43 800) |
464 200
|
0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»; 1000-«Материаллар» |
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» – 70 000 сўм; 4840-«Олинадиган дивидендлар» – 394 200 сўм |
Инвестиция фаолиятидан кўрилган зарар акс эттирилди (100 000 – 70 000)
|
30 000
|
9690-«Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар»
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
Ирина АХМЕТОВА,
«Norma Online» эксперти.