Norma.uz
Норма маслахатчи / 2016 йил / № 06 / Кадрлар бўлими

Хизмат сафарида касал бўлди

 

Хизмат сафарида юрган ходим касал бўлиб қолди. Унга ким касаллик варақаси бериши керак? Унга ушбу ҳолда суткалик пуллар тўланадими?

К.Муҳиддинова,

ҳисоб-китоб бухгалтери.

 

– Агар хизмат сафарида юрган ходим касал бўлиб қолса, меҳнатга лаёқатсизлик варақасини олиш учун у ўзи амалда турган жойдаги даволаш-профилактика муассасасига мурожаат қилиши керак. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бу ерда унга бош шифокор рухсати билан берилади. Беморнинг аҳволи яхшилангач, даволанганлиги тўғрисида амбулатор картасидан кўчирма берилган ҳолда даволаниш учун доимий яшаш жойига юборилади (Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг1 12-банди).

Хизмат сафари даврида ходим вақтинчалик меҳнат қилиш қобилиятини йўқотган ҳолларда унга умумий асосларда турар жой хонасининг ижараси бўйича харажатлар қопланади (у стационар даволанишда бўлган ҳоллар бундан мустасно). Шунингдек унга соғлиғининг ҳолатига кўра зиммасига юклатилган хизмат топшириғини бажариш имкониятига эга бўлмаган барча давр мобайнида ёки ўзининг доимий яшаш жойига қайтгунича, лекин 2 ойдан кўп бўлмаган муддатга суткалик пуллар тўланади. Хизмат сафари вақти учун ишбай ишловчилар учун ўртача иш ҳақи ва қолган тоифадаги ходимлар учун мансаб маоши ёки ставка сақлаб қолинади. Бироқ вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунлари хизмат сафари муддатига қўшилмаслиги боис ушбу давр учун касал бўлиб қолган ходимга умумий асосларда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланади (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқноманинг2 14-банди).

 

Ленара Хикматова,

Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг
Тошкент шаҳар кенгаши етакчи юрисконсульти.

______________________________________

1Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тасдиқланган, 17.04.2015 йилда 2667-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2МВ ва МАИМҚВнинг қарори билан тасдиқланган, 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

 

Прочитано: 1959 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика