Norma.uz
Норма маслахатчи / 2016 йил / № 06 / Кадрлар бўлими

Меҳнатга лаёқатсиз ва касаллик варақасисиз

 

Ходима бир ҳафтага иш ҳақи сақланмайдиган таътил олди. Ишга чиққанда эса меҳнатга лаёқатсизлик варағини олиб келди. Иш ҳақи сақланмайдиган таътил вақтида касал бўлиб қолган ходимга касаллик варақаси учун ҳақ тўланадими?

Р.Турдалиева,

кадрлар бўлими инспектори.

 

– Иш ҳақи сақланмайдиган таътил (амалиётда пул тўланмайдиган ёки ўз ҳисобига таътил деб аталади) – ҳақ тўланмайдиган таътилдир.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага1 кўра, касаллик варақалари ишламайдиган шахсларга ва иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат таътилида бўлган шахсларга берилмайди. Бироқ ушбу нормадан бир истисно бор. Агар шундай таътилда бўлган аёл ҳомиладор бўлса, унга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси умумий асосда берилади.

Бироқ гап шундаки, шифокор бемори иш ҳақи сақланмайдиган таътилда эканлиги ёки бундай таътилда эмаслигини билмайди. Шу сабабли агар ходим иш ҳақи сақланмайдиган таътил кунларини қамраб оладиган меҳнатга лаёқатсизлик варақасини олиб келса, иш берувчи унга тўламаслиги керак. Зеро, Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг2 22-бандига кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик иш ҳақи сақланмаган таътилларга тўғри келганда нафақа тўланмайди.

 

Ленара Хикматова,

Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг
Тошкент шаҳар кенгаши етакчи юрисконсульти.

 


1Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тасдиқланган, 17.04.2015 йилда 2667-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи билан тасдиқланган, 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

Прочитано: 2778 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика