Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 51 / Амалий бухгалтерия

Биттада икки ҳужжат

 

Ишлаб чиқариш корхонаси бўш хоналарни (офис ва омбор сифатида фойдаланишга) ижарага беради. Ой тугаганидан кейин ижарачиларга ҳисобварақ-фактура ва бажарилган ишлар далолатномаси ёзиб берилади.

Хоналар ижарага берилганда бажарилган ишлар далолатномасини тузиш лозимми? Далолатнома-ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирса бўладими?

А.Нажмиддинов,

бош бухгалтер.

 

– Солиқ кодексининг ­22-моддаси ўн еттинчи хатбошисига кўра, ҳисобварақ-фактуралар, ишлар бажарилганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисидаги далолатномалар, товарлар жўнатилганлигини (топширилганлигини), ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи квитанциялар, чеклар ва бошқа ҳужжатлар реализация қилганликни тасдиқловчи ҳужжатлардир.

Агар Солиқ кодексининг 222-моддасида ҳисобварақ-фактурани тақдим этишнинг шартлиги назарда тутилган бўлса, тезкор ижара чоғида бажарилган ишлар далолатномаси мажбурий ҳужжат ҳисобланмайди. У ижарага берувчи корхонанинг хоҳишига кўра расмийлаштирилади. Далолатнома одатда мансабдор шахслар томонидан имзоланади ва иккала тарафнинг муҳрлари билан тасдиқланади, бу эса ҳисобварақ-фактурада назарда тутилмаган. Агар ижарага берувчи учун бу муҳим бўлса, далолатномани расмийлаштирган маъқул.

Солиқ кодексининг ­222-моддаси иккинчи қисми 7-бандида ҳам назарда тутилганки, ҳисобварақ-фактурада назарда тутилган маълумотлар мавжуд бўлганда, ишларни (хизматларни) ҳақиқатда мазкур ишлар бажарилганлигини (хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳужжатлар билан расмийлаштиришда ҳисобварақ-фактура ёзилмайди. Шу сабабли, башарти унда ҳисобварақ-фактурада назарда тутилган маълумотлар мавжуд бўлса, далолатнома-ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш мумкин.

 

Наталья ГРИШУТИНА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2094 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика