Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 51 / Амалий бухгалтерия

Янги йил таътилими ёки хизмат сафари?

 

Ташкилот ўз ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига яқин хорижга сафар қилишлари учун авиачипталар харид қилди.

Ушбу операция қандай солиқ оқибатларига сабаб бўлади?

Бундай авиачипталар бухгалтерия ҳисобининг тартиби қандай?

Бундай сафарни хизмат сафари деб топиш мумкинми?

Н.Ким,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Дастлаб бундай сафарни хизмат сафари деб ҳисо`блаш мумкин ёки мумкин эмаслигини аниқлаймиз. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқномага* кўра, бундай деб ходимнинг ташкилот раҳбари фармойиши бўйича, ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга, маълум бир муддатга юборилиши (бориб келиш) тушунилади. Ходимларни хизмат сафарларига юбориш ташкилотнинг раҳбари томонидан амалга оширилади, буйруқ ва белгиланган шаклдаги сафар гувоҳномасини бериш билан расмийлаштирилади (Йўриқномага 1-илова).

Шу тариқа, ташкилот ходимларининг сафарини хизмат сафари деб ­эътироф этиш учун унинг хизмат топшириғи билан расмийлаштирилган ишлаб чиқариш заруратини асослаш лозим. Унга асосан раҳбар буйруғи чиқарилади, унда албатта ходимлар юбориладиган ташкилот, хизмат сафари муддатлари ва мақсади кўрсатилади. Шунингдек сафарни хизмат сафари деб эътироф этишнинг мажбурий шарти бўлиб ташкилот раҳбари имзолаган, муҳр билан тасдиқланган, хизмат сафарида бўлишнинг амалдаги вақти – хизмат сафари жойига келиш куни ва ундан чиқиб кетиш куни тўғрисида белгилар қўйилган хизмат сафари гувоҳномаси ҳисобланади.

Ана шу белгиларнинг ҳаммаси бўлганда ва сафар тегишинча расмийлаштирилганда у хизмат сафари деб эътироф этилади. Ушбу ҳолда авиачипталарни харид қилиш жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайдиган хизмат сафарлари (транспорт) харажатлари сифатида квалификацияланади (Солиқ кодексининг 171-моддаси иккинчи қисми 7-банди).

Акс ҳолда ходимлар учун харид қилинган авиачипталарга солиқ солиш раҳбариятнинг қарорига боғлиқ бўлади – улар ходимнинг даромади деб қаралади ёки кейин иш ҳақидан ушланган ҳолда уларга берилган қарз ҳисобланади.

Моддий наф тарзида олинган даромадлар юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб, товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини, мулкий ҳуқуқларни тўлаш ҳисобланади ва меҳнат ҳақини тўлаш билан боғлиқ эмас (Солиқ кодексининг 177-моддаси). Уларга тўлов манбаида жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинади (Солиқ кодексининг 184-моддаси иккинчи қисми 2-банди), бироқ ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинмайди (Солиқ кодексининг 307-моддаси).

 

Бухгалтерия ҳисобида мазкур операция қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг
мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Шартномага кўра авиачипталарга олдиндан ҳақ тўлаш акс эттирилган

 

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

5110-« Ҳисоб-китоб счёти»

 

Авиачипталар олинган (шу жумладан электрон шаклда)

 

5920-«Бошқа жорий активлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Бўнакни ҳисобга олиш акс эттирилган

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

Авиачипталарни бериш акс эттирилган

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

5920-«Бошқа жорий активлар»

 

Харажатларни ҳисобдан чиқариш акс эттирилган (ходимларга моддий наф тарзидаги даромад ҳисоблаб ёзилган)

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6740-«Жисмоний шахслар билан моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ҳисоб-китоблар»

 

6740-«Жисмоний шахслар билан моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ҳисоб-китоблар»

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

Жами даромад бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланган ва ушланган (моддий наф тарзидаги даромад ҳисобга олинган ҳолда)

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

 

 

Авиачипталарни қарз тарзида бериш. Ходимлар учун қарз суммаси даромад ҳисобланмайди, чунки у қайтариш шартларида берилган, шу боис улар учун ушбу операция солиқ оқибатларига эга бўлмайди.

Бухгалтерия ҳисобида мазкур операция қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Авиачипталарни қарз сифатида бериш акс эттирилган

 

4720-«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

5920-«Бошқа жорий активлар»

 

Қарзни иш ҳақидан ушлаб қолиш йўли билан қайтариш акс эттирилган

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

4720-«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи»

 


 

Ирина АХМЕТОВА, «Norma Profi» эксперти.

 

________________________________________________

*МВ ва МАИМҚВнинг АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Прочитано: 2316 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика